Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спортчиларни вилоят ҳокими қабул қилди

2017-05-30 | Жамият

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев Жиззах шаҳрида ўтказилган “Баркамол авлод – 2017” спорт мусобақаларида иштирок этган спортчиларни қабул қилди.

Тадбирда  вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимликнинг гуруҳ раҳбарлари, котибият мудирлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, корхона, муассасалалар раҳбарлари жамоат ташкилотлари  вакиллари иштирок этдилар.

Маълумки, 25-27 май кунлари Жиззах шаҳрида  “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Унда вилоятимизда фаолият кўрсатиб турган лицейлар ва коллежларнинг спортчи-ўқувчилари иштирок этишди.

Мусобақа натижаларига кўра вилоятимиз жамоаси 6 та спорт тури бўйича 3 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритди. Яна аниқроқ айтадиган бўлсак, спортчиларимиз енгил атлетикадан 2 та кумуш, 2 та бронза, боксдан 1 та кумуш, сузиш, таэквондо,  бадминтон,  эркин курашдан 1 тадан бронза медали олиб келдилар.

Вилоят ҳокими вилоят  шаънини ҳимоя қилган спортчиларнинг номларини алоҳида тилга олди. 4-академик лицей ўқувчиси Осман Редванович Хабибуллаев,  Сирдарё туманидаги “Малек” агросаноат коллежи ўқувчиси Жавоҳир Ғайрат ўғли Нориев,   Мирзаобод туманидаги Оқолтин гидромелеорация коллежи ўқувчиси Рамазон Фурқат ўғли Зиятов, Олимпия заҳиралари коллежи ўқувчиси Умиджон Шуҳрат ўғли Шерикбаев, Олимпия заҳиралари коллежи ўқувчилари Фазилат Отабек қизи Василжонова, Саидорифхон Маъруфхон ўғли Аҳмедов, Фотима Абдугаффор қизи Абдувалиева, Фахриддин Соибжон ўғли Мамажонов, Шаҳноза Руслан қизи Бейжигитова ана шулар жумласидандир.

Енгил атлетика спорт тури бўйича мураббий Рўзалия Шавкатовна Зянгированинг 3 нафар шогирди медаль олишга муваффақ бўлди.

“Баркамол авлод” мусобақаларида яхши натижаларга эришган спортчиларга вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалари топширилдди.

Вилоят ҳокими, шунинг билан биргаликда,  вилоятимиз спортчиларининг биз кутган натижаларни бермаганини ҳам қайд қилиб ўтди.

2018 йилда Тошкент вилоятида “Умид ниҳоллари” спорт мусобақалари ўтказилади. Бу йилги натижалар бизни қаноатлантирмади, энди бошқа хато қилишга хақимиз йўқ. Шунинг учун жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси,  халқ таълими бошқармаси тайёргарлик ишларини бугундан бошлашлари зарур, деб уқтирди вилоят ҳокими.

Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться