Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қўмондонлик штаб-ўқув машқлари якунлари

2017-05-26 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг буйруғига асосан ўтказилган ҳамкорликдаги қўмондонлик штаб – ўқув машқлари (ҲҚШЎМ) 25 май куни якунланди. Ўқув машқининг асосий мақсади Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ФВДТ ҳудудий қуйи тизими куч ва воситалари, бошқарув органлари, қидирув-қутқарув тузилмаларининг зилзила оқибатида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича тайёргарлигини текширишдан иборат бўлди.

Ўтказилган ҲҚШЎМда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимиятлари, бошқарув органлари ҳамда тегишли вазирлик, идоралар ва хизматларнинг раҳбарлари, масъул ходимлари иштирок этишди.

Тасдиқланган режага асосан ҲҚШЎМ қатнашчилари биринчи куни бошқарув органлари, ФВДТ хизматлари, ФМ тузилмалари раҳбарларини йиғиш ҳамда аҳолини огоҳлантириш, дала шароитида ҳаракатдаги бошқарув пунктини ёйиш, штаб ишини ташкиллаштириш, маълумот алмашиш, юзага келган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича қарорлар ишлаб чиқишни бажардилар.

Ўқув машқининг иккинчи босқичида эса шартли равишда фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудларда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни олиб бориш, жабрланган ва кўчирилган аҳолига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда бирламчи хаётий зарур воситалар билан таъминлаш ишларини ташкиллаштириш, ҳудуддаги ишдан чиққан инфраструктура тизимини тиклаш тадбирлари бажарилди.

ҲҚШЎМ доирасида Тошкент вилоятининг тегишли туманларида аҳоли яшаш пунктлари ва иқтисодиёт объектларини сел ва сув тошқинларидан муҳофаза қилиш мақсадида қирғоқларни мустаҳкамлаш тадбирлари ҳам бажарилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги коллеж, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида «Фуқаро муҳофазаси» кунлари ўтказилиб, уларда жами 675 мингга яқин ўқувчи, тарбияланувчи, ўқитувчи ва тарбиячилар фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича кўникмаларини оширдилар.

Уч кун мобайнида ўтказилган ўқув машқи давомида дала шароитида ташкил этилган бошқарув пунктларидаги ФВДТнинг тегишли хизматлари маълумотлар алмашиш, умумлаштириш, таҳлил қилиш ва тегишли қарорлар ишлаб чиқишни бажардилар.

ҲҚШЎМга ФВДТ хизматларининг жами 1047 нафар ходимлари ва 215 та турли махсус автотехникалари жалб этилди.

25 май куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Технология касб-ҳунар коллежи ҳудудида ташкил этилган бошқарув пунктида Фавқулодда вазиятлар вазири Р.Джураев раҳбарлигида ўтказилган ҲҚШЎМнинг якунларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти туман ва шаҳар ҳокимиятлари, коммунал ва бошқа хизматлар раҳбарларининг ўқув машқи давомида амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, йиғилишда бошқарув органлари ўртасида маълумот алмашинуви ҳамда ишлаб чиқариш соҳасида банд бўлмаган аҳолини фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга тайёрлашни янада такомиллаштириш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бу каби ўқув машқларини ўтказиш бошқарув органлари ФВДТ хизматлари, шунингдек, иқтисодиёт объектлари фуқаро муҳофазаси бўйича мутахассисларининг содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар шароитида ўзаро ҳамкорлик қилиш, фуқаролар ва уларнинг мол-мулкларини муҳофаза қилиш, эвакуация ва бошқа муҳим тадбирларни бажаришда билим ва кўникмаларини янада ошириш имконини беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться