Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жамият
18.07.2017ЖамиятМанба: ЎзА Самарқанд вилояти шаҳар ва қишлоқларида Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди. |
Қонун лойиҳалари муҳокама этилди 13.07.2017ЖамиятМанба: ЎзАПойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси эксперт кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, тадбиркорлар иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикасининг «Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлари лойиҳаси кўриб чиқилди. |
М-39 халқаро автомобиль йўлининг Қозоғистондан ўтган қисми очилди 13.07.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси2017 йил 11 июль куни Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасида жойлашган “Оқ олтин-Целинный” ва “Малик-Сирдарё” автомобиль ўтказиш пунктларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. |
“Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола” кўрик-танлови 10.07.2017ЖамиятМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини, унинг мамлакатимиз мустақиллигини қўлга киритишга, миллий давлатчилигимизни қуришга қўшган улкан ҳиссаси ва Ислом Каримов шахсининг тарихий ролини абадийлаштириш, шунингдек, унинг меросини оммалаштириш мақсадида “Ислом Каримов хотирасига бағишланган энг яхши илмий-оммабоп мақола” кўрик-танлови ўтказилади. |
10.07.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Жорий йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари–Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Мирзаев Хитой Халқ Республикасининг Сифат назорати, инспекция ва карантин бўйича бош маъмурияти вазири Чжи Шупин бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. |
Судлар «адолат қўрғони»га айланиши лозим 07.07.2017ЖамиятМанба: ЎзАПрезидентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида ишлаб чиқилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимиз суд-ҳуқуқ соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Асосий мақсад – фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришдан иборат. |
Янги автомобиль заводи қурилиши бошланди 06.07.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси “Пежо Ситроен” гуруҳи билан ҳамкорликда барпо этаётган автомобиль заводи пойдеворининг тамал тошини қўйишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. |
06.07.2017Жамият Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 05.07.2017 йилдаги Фармонига асосан Бекзот Мардонович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. |
06.07.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 05.07.2017 йилдаги Фармонига асосан Муротжон Бердиалиевич Азимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. |
Сайёр қабулларда муаммоларга ечим топилмоқда 05.07.2017ЖамиятМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Президенти девонининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати масъул ходимлари, бир қатор вазирлик, қўмита, банк муассасалари ва бошқа идоралар раҳбарларидан иборат гуруҳ Наманган вилоятида сайёр қабул ўтказди. |
04.07.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги 2017 йилнинг 27-30 июнь кунлари Женева шаҳрида (Швейцария) БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (ЭИК) томонидан Атроф-муҳит мониторинги ва баҳолаш бўйича Ишчи гуруҳнинг 19 сессияси ҳамда экологик статистик кўрсаткичлар бўйича қўшма Ишчи гуруҳининг 13 сессияси ўтказилди. |
Бухорода Ўзбекистон ёшлари куни нишонланди 04.07.2017ЖамиятМанба: ЎзАЖорий йил 30 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи мамлакатимиз ёшлари ҳаётида унутилмас кун бўлиб тарихга кирди. Анжуманда Президентимиз Шавкат Мирзиёев маъруза қилди ва “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этиш ва 30 июнни мамлакатимизда Ёшлар куни, деб эълон қилишни таклиф этди. |
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди 03.07.2017ЖамиятМанба: Жиззах вилояти ҳокимлигиХалқ депутатлари вилоят Кенгашининг йигирманчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни вилоят Кенгашининг раиси, вилоят ҳокими Улуғбек Узаков олиб борди. |
03.07.2017ЖамиятМанба: Жиззах вилояти ҳокимлиги Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати маҳаллий хокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатларининг мақоми тўғрисида”ги Қонуни ижросини ўрганиш якунлари муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. |
Соғлиқни сақлаш вазири: тиббий таълим тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда 03.07.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигиТиббиёт соҳасини замонавий фикрлайдиган, чуқур билимли, масъулиятни ҳис этадиган, ҳар жиҳатдан етук кадрлар билан таъминлаш масаласига бугун давлат даражасида эътибор қаратилмоқда. Президентимизсоғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари билан ўтказган учрашувларида ҳам бу масалага алоҳида тўхталиб ўтган эди. Хусусан, халқаро тажрибани ўрганган ҳолда, тиббий таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш лозимлигини таъкидлаганди. |
Асрий анъаналар бардавом бўлсин 30.06.2017ЖамиятМанба: ЎзАПрезидентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йил 15 июнь куни пойтахтимизда ўтказилган "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби" мавзуидаги анжуманда сўзлаган нутқида ёш авлод тарбиясига алоҳида эътибор қаратди. |
Халқаро Қизил Хоч ва Қизил ярим ой жамиятлари федерацияси Президенти Ўзбекистонга келди 30.06.2017ЖамиятМанба: ЎзАПойтахтимизда Ўзбекистон Қизил ярим ой жамиятининг халқаро ҳамкорлиги мавзуига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. |
Миллий валютамиз – давлатимиз рамзи, ифтихоримиз 30.06.2017ИқтисодиётМанба: ЎзА1 июль – Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси – сўм муомалага киритилган кун |
Вeнгриянинг Taшқи иқтисoдий aлoқaлaр вa тaшқи ишлaр вaзири билaн учрaшув бўлиб ўтди 30.06.2017ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигиЖорий йилнинг 27 июнь куни Ўзбeкистoн Рeспубликaси Қишлоқ ва сув хўжалиги вaзирлиги томонидан мaмлaкaтимизгa рaсмий тaшриф билaн кeлгaн Вeнгриянинг Taшқи иқтисoдий aлoқaлaр вa тaшқи ишлaр вaзири Пeтeр Сийартo билaн учрaшув ташкил этилди. |
Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари Федерациясининг Президенти билан учрашув бўлиб ўтди 30.06.2017Жамият2017 йилнинг 29 июнь куни вазирлик биносида Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Джураев Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерациясининг (ХҚХваҚЯОЖФ) Президенти Тадатеру Коное бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. |