Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида

17.06.2022Таълим Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши

Покистон Элчиси билан учрашув

17.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Покистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саййид Али Асад Ғилонийни қабул қилди.

Ҳамкорлик - ўзаро муносабатларни мустаҳкамлайди!

16.06.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

Бош вазир ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова бошчилигидаги қўмита вакиллари ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Сенат Раиси Халқаро меҳнат ташкилотининг янги сайланган бош директори билан учрашди

15.06.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Женевага ташрифи доирасида Халқаро меҳнат ташкилотининг янги сайланган бош директори Жильбер Унгбо билан учрашди.

Республиканинг барча ҳудудларида “Санитария инқилоби” амалга оширилади

14.06.2022ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига мувофиқ, 2022-2023 йилларда республикадаги барча туризм намойиши объектлари (маданий мерос объектлари, зиёратгоҳлар, туризм зоналари, меҳмонхоналар, сиҳатгоҳ ва дам олиш зоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, оммавий намойиш жойлари, маданият ва истироҳат боғлари, оммавий бозорлар), аеропорт, вокзал ва автошохбекатларда “Санитария инқилоби”ни амалга ошириш кўзда тутилган.

Ахборот ва алоқа хизматларининг ўсиш суръатлари юқори бўлганлиги сабабли, уларнинг мамлакат ЯИМдаги улуши 2 йилда 1,9 фоиздан 2,2 фоизгача ошди

14.06.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикасида 2022-йилнинг январ-март ойларида ахборот ва алоқа хизматларининг мамлакат иқтисодиётидаги улуши 2,2 фоизни(2021 йилнинг январ-мартида – 2,0 фоиз, 2020-йилнинг январ-мартида – 1,9 фоиз) ташкил этди.

2022 йил 1-10 июн кунлари Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржасида шакар савдоси таҳлили

14.06.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Товар-хомашё биржа савдоларига қўйилган бир тонна шакарнинг нархи 12 500,1 минг сўмни ташкил этган бўлса, 10 июн кунги биржа савдоларида шакарнинг нархи 14 554,5 минг сўмга етди ва ой бошига нисбатан 16,4 % (2 054,4 минг сўм)га ошган. Ушбу давр мобайнида шакарнинг ўртача нархи бир тонна маҳсулот учун 13 108,4 минг сўмдан иборат бўлган.

Ўзбекистон энергетика тармоғи – халқаро экспертларнинг диққати марказида

13.06.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги томонидан 2022 йил 23-24 июнь кунлари Тошкентда Ўзбекистон энергетика форуми – UEF 2022 ўтказилмоқда. Форум 2022 йил 18-20-май кунлари Тошкентда муваффақиятли ўтган «OGU 2022», «Power Uzbekistan 2022» халқаро кўргазмалари ва «GETCA 2022» ихтисослаштирилган бўлими каби «Энергетик тадбирлар блоки»нинг мантиқий давоми бўлади.

Сенатнинг йигирма еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади

13.06.2022СиёсатМанба: ЎзА

2022 йил 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади.

Инновацион ривожланиш вазири XXV “Евроосиё Иқтисодий Саммити” халқаро тадбирида нутқ сўзлади

13.06.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов 7–9 июнь кунлари Туркиянинг Истанбул шаҳрига амалга оширган ташрифи доирасида XXV “Евроосиё Иқтисодий Саммити” очилиш маросимида иштирок этди. 

Амалий тадқиқот ташаббусларини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида тадқиқотчилар ва тадқиқот гуруҳлари тақдирланди

10.06.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

«Аграр соҳада инновацион технологиялар» ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва USAIDнинг Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси ҳамкорлигида ташкил этилган Амалий тадқиқот ташаббусларини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида тадқиқотчилар ва тадқиқот гуруҳларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон вакиллари WTDC-22 Электроалоқани ривожлантириш бўйича Бутунжаҳон конференцияда қатор қўмиталарда раҳбарлик лавозимларига сайланиб фаол иштирок этмоқдалар

09.06.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Жорий йилнинг 6-16 июн кунлари Руанданинг Кигали шаҳрида Электроалоқани ривожлантириш бўйича Бутунжаҳон конференсияси (WTDC-22) бўлиб ўтмоқда.

Қозоғистон элчиси бошчилигидаги делегация Сирдарёда

09.06.2022ИқтисодиётМанба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаларининг ҳамкорлик алоқалари яхши ривожланиб, мазкур муносабатлар йил сайин мустаҳкамланиб бормоқда.

Сувдан фойдаланиш соҳасидаги лойиҳалар тақдимот қилинди

09.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 8 июнь куни сув омборларини модернизация қилиш ҳамда Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш лойиҳаларига оид тақдимот билан танишди.

“Коррупцияга қарши курашишни тарғиб қилишга доир видеороликлар тақдимоти” мавзусида ташкил этилган тадбир юзасидан

09.06.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида “Коррупцияга қаши курашишни тарғиб қилишга доир видеороликлар” тақдимоти ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида

08.06.2022ЖамиятМанба: «Янги Ўзбекистон»

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг навбатдаги мажлисида ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш орқали аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш борасида вазирликлар, идоралар ҳамда Наманган ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари амалга ошираётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар эшитилди. 

Хизматлар соҳасидаги натижалар таҳлил қилинди

08.06.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 июнь куни хизматлар кўрсатишни ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар учун коронавирус билан боғлиқ барча чекловлар бекор қилинди

07.06.2022ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2022 йилнинг 10 июнидан бошлаб Ўзбекистонга туризм мақсадида ташриф буюрувчи кишилар учун авиақатновлар, чегарадош темир йўл станциялари ва автомобил ўтказиш чегара пунктлари орқали ҳаракатланишида коронавирус инфексияси билан боғлиқ ўрнатилган вақтинчалик чекловлар бекор қилинади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“S&P” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтингини “ББ-” (барқарор кутилма) даражасида тасдиқлади

07.06.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

“S&P” халқаро рейтинг агентлиги томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, Ўзбекистон Республикаси суверен кредит рейтинги баҳоси “BB-” (барқарор кутилма) даражасида тасдиқланди.

АКТ вазирлиги марказий аппарат ходимлари ўртасида ўтказилган шахмат-шашка мусобақаси доирасида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов иштирок этиб, мастер класс ўтказгани учун миннатдорчилик билдиради

07.06.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.