Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сенатнинг йигирма еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади
2022-06-13 | Сиёсат
2022 йил 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади.
Ялпи мажлисда “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги, “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари кўриб чиқилади.
Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини сайлаш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқиши кўзда тутилган.
Эртага соат 11:00 да ўз ишини бошлайдиган Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтади. Мажлис Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилади.
Манба: ЎзА