Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

SES компанияси раҳбарияти билан сунъий йўлдош орқали телерадиоешиттириш ва маълумотларни узатишда янги лойиҳаларни жорий этиш бўйича музокаралар олиб борилди

25.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

“RRTM” DUK ва SES компанияси ўртасида Сунъий йўлдош орқали телерадиоешиттириш ва маълумотларни узатиш йўналишида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари бўйича музокаралар олиб борилди.

Энергетика соҳасидаги илмий ишланма ва инновацион маҳсулотлар кўргазмаси

25.05.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Инновацион ривожланиш вазирлигида энергетика тармоқлари ва соҳаларининг илмий ишланма ва инновацион маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад -- иқтисодиёт тармоқлари ва илмий тадқиқот институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш.

Мактабларни битирувчи ўғил-қизларимизга

25.05.2022ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Қадрли мактаб битирувчилари!

Нефть-газ соҳасидаги ишлар самарадорлиги кўриб чиқилди

24.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 24 май куни нефть-газ хомашёсини қазиб олиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.

“Uzcharmexpo-2022” 12 - халқаро кўргазма-ярмаркаси

24.05.2022Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 25-27 май кунлари чарм, поябзал, атторлик, мўйна, жун ва маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар соҳасидаги инновация ва янгиликлар майдони “Uzcharmexpo-2022” 12 - халқаро кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади.

БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Матилда Димовска Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар юзасидан

24.05.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ўзбекистон Иқтисодий форумида муҳокама қилинган долзарб мавзуда 26-27 май кунлари Бухоро шаҳрида илк бор бўлиб ўтадиган "Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш халқаро форуми” да кўришамиз ва фикр алмашамиз.

Спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича янги тизим жорий қилинади

24.05.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 23 май куни спортни оммалаштириш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Инҳа университетида “EPAM Insider: Tashkent” конференцияси бўлиб ўтди

23.05.2022ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Инҳа университетида IT Парк резиденти EPAM Systems томонидан “EPAM Insider: Tashkent” конференцияси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майдаги “Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашда илмий салоҳият ҳамда амалий фаолият уйғунлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–246 сон қарори имзоланди

23.05.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши давлат хизматчиларини халқаро рейтинг ва индекслар бўйича билим ва малакаларини шакллантириш, олий таълим ва илмий тадқиқот ташкилотларининг илмий салоҳиятини давлат дастурларига таклифлар ишлаб чиқишга жалб этиш ҳамда бу борадаги илмий фаолият учун илмий грантлар ажратиш механизмлари такомиллаштирилишига хизмат қилади.

Озарбайжон билан устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

23.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Л.Кудратов Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазирининг маслаҳатчиси Э.Меджидов билан учрашди.

Қишлоқ хўжалигида космик маълумотлар ва хизматларга бағишланган семинар бўлиб ўтди

20.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Тошкент шаҳрида Европа комиссиясининг Техник ёрдам ва ахборот алмашиш (TAIEX PI) лойиҳаси доирасида республиканинг тегишли вазирлик ва идораларининг мутахассислари учун  ташкил этилган тўрт кунлик семинар ўз ишини тугатди. Тадбир ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “O‘zbekkosmos” агентлиги ва Европа комиссиясининг Мудофаа саноати ва коинот бўйича бош директорати (DG DEFIS), Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ўзбекистон ДХШ инвесторлари семинари бўлиб ўтди

20.05.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-60 сон Фармони билан тасдиқланган 2022 -2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда – ДХШ) асосида 14 миллиард АҚШ долларига тенг инвеститсия жалб этиш белгиланган (26 мақсад).

Биринчи чоракда IT Парк резидентлари экспорти ҳажми 3,5 баробарга ошди

20.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2022 йил 1 чорак якунлари бўйича резидентлар томонидан кўрсатилган хизматларнинг умумий ҳажми 814 миллиард сўмни ташкил этди (таққослаш учун: ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 186 фоизга ўсди).

«Генетика, геномика ва биотехнологияларнинг замонавий муаммолари» мавзусида Республика илмий-техник конференция ўтказилди

20.05.2022ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика марказида «Генетика, геномика ва биотехнологияларнинг замонавий муаммолари» мавзусида VII Республика илмий-техник конференция бўлиб ўтди.

Геология-қидирув ишлари бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди

20.05.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 19 май куни геология соҳасини янада ривожлантириш, фойдали маъданлар ва ерости суви захираларини кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

SAP компаниясига Ўзбекистонда минтақавий офисини очиш таклиф этилди

19.05.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов SAP компанияси вакиллари билан учрашди.

Фуқароларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш сифатини янада ошириш – долзарб вазифа

19.05.2022ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент давлат юридик университети томонидан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан ҳамкорликда “Адвокатура институтини такомиллаштиришда Тошкент давлат юридик университети ва Адвокатлар палатасининг ҳамкорлиги” мавзусидаги илмий-амалий конференция ташкил этилди.

Ўзбекистонни минтақавий IT марказга айлантириш мақсадида АҚШнинг етакчи IT компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

19.05.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дениел Розенблюм билан учрашув ўтказди.

Мамлакатимиз фармкомпаниялари "KIHE - 2022" халқаро кўргазмасида иштирок этмоқда

18.05.2022ЖамиятМанба: ЎзА

Қозоғистонинг Алмати шаҳридаги “Атакент” кўргазма марказида "27-Қозоғистон халқаро соғлиқни сақлаш кўргазмаси – KIHE 2022"нинг биринчи иш куни бошланди.

Cisco AppDynamics Ўзбекистонда ваколатхонасини очиш ва масофавий хизматларни кенгайтириш таклиф этилди

18.05.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов AppDynamics (Cisco) компаниясининг Марказий Европа ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий директори Алекс Доною билан учрашув ўтказди.