Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Туркманистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади

13.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 14-15 июль кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

“Коррупцияга қарши муросасиз кураш” мавзусида давра суҳбати

13.07.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков раислигида “Коррупцияга қарши - муросасиз кураш” мавзусига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Туркманистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Б. Атдайев бошчилигидаги делегация Буxорода

13.07.2022СиёсатМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон ва Туркманистон Республикалари ўртасидаги алоқа кўп асрлик дўстлик, яқин қўшничилик ва қардош xалқларнинг ўзаро ҳурмат тамойилига асосланган ҳолда фаол ривожланаётгани икки биродар xалқ фаровон турмуши учун муҳим аҳамият касб етади.

Энергетика соҳасидаги йирик лойиҳалар кўриб чиқилди

13.07.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 12 июль куни Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда энергетика соҳасида амалга оширилаётган йирик лойиҳаларга оид тақдимот билан танишди.

Наманганда Австрия компанияси ҳамкорлигида травматология маркази барпо этилади

13.07.2022СиёсатМанба: ЎзА

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Австриянинг “AME International” компанияси директори Хайнц Мессинжер билан учрашди.

Қўмита раиси: ҳожиларимиз амалларни бажариш чоғида давлатимиз кўмагини ҳис қилиб турдилар

13.07.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

Жорий йил 12 июль куни Макка шаҳрида “Ҳаж – 2022” делегацияси, ишчи гуруҳи, шифокорлар ва ошпазлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари қатнашдилар.

Ўзбекистон Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун курашади

08.07.2022СпортМанба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Жорий йилнинг 28 июл – 8 август кунлари Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44 Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, шахмат беллашувларидан ташқари 2026 йилда ташкил этиладиган 45 Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун тендер тадбирлари бўлиб ўтади.

"Париж-2024" ёзги Паралимпия ўйинлари дастури тасдиқланди

08.07.2022СпортМанба: ЎзА

Яна икки йилдан сўнг Франциянинг Париж шаҳрида ўтадиган Паралимпия ўйинларининг мусобақалар дастури эълон қилинди.

Ўзбекистон делегацияси Лондонда ўтказилган дунёда диний эркинликни таъминлаш масалаларини ўрганишга бағишланган конференциясида иштирок этди

08.07.2022СиёсатМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги делегация Лондонда бўлиб ўтаётган халқаро вазирлик конференциясида иштирок этди.

Ўзбекистон Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси вакили билан учрашув бўлиб ўтди

08.07.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Ўзбекистон Президентининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчисининг махсус вакили Ж. Чарлз билан учрашув ўтказди.

Кимё саноатидаги асосий кўрсаткичлар бўйича ахборот берилди

08.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев 7 июль куни кимё саноатида эришилган асосий кўрсаткичлар ва режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Божхона тизимида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар бошланғич ташкилотларининг тасдиқланган аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

07.07.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайхо Бахриддиновна Махкамова раислигида 2022 йил 17 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мулкчилик шаклидан қатъий назар барча меҳнат жамоаларида Хотин-қизлар бошланғич ташкилотларини ташкил этиш юзасидан берган топшириғини ижро этиш мақсадида Давлат божхона хизмати органларида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Лойиҳалаш ва қурилиш ишлари бўйича янги тизим белгиланди

07.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 6 июль куни архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон делегацияси Қирғизистонда ўтказилган “Ҳамдўстлик болалари” VII халқаро ёшлар форумида иштирок этдилар

06.07.2022Ёшлар

Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл соҳилида “Ҳамдўстлик болалари” VII Халқаро маданий-маърифий форуми бўлиб ўтди. Тадбир анъанавий тарзда МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеши томонидан ташкил этилди.

Ўзбекистон–Германия бизнес форуми доирасида Германиялик ишбилармонлар билан АКТ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама этилди

06.07.2022СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Германия ишбилармонлар кенгаши (ГУДС) 6 йиғилиши доирасидаги бизнес-форум бошланди.

Эрон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳоккама этилди

06.07.2022ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Эрон Ислом Республикаси Саноат, кон ва савдо вазири ўринбосари, Савдони ривожлантириш ташкилоти раиси Алиризо Пеймонпок билан учрашди.

Хориждаги ватандош аёл-қизларимизга ёрдам кўрсатилади

05.07.2022ЖамиятМанба: ЎзА
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда “Ватандошлар” жамоат фонди вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Наманганда “Инсон қадри” онлайн платформаси тақдимоти ўтказилди

05.07.2022ЖамиятМанба: ЎзА

“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Наманган вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Инсон қадри” онлайн платформаси тақдимоти, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Ботир Зарипов: “Маҳалла раислари ҳудуддаги ижтимоий долзарб муаммолар ечимига эътибор қаратиши зарур”

05.07.2022ЖамиятМанба: ЎзА

Бухоро давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида жорий йилнинг май ойида вилоятда янгидан сайланган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари учун ўқув-амалий семинар-тренинг ташкил этилди.

Хориждаги ўзбек хотин-қизлари масалалари бўйича Республика Комиссияси тузилади

05.07.2022ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси аёллар манфаатлари, ҳақ-ҳуқуқларининг тўлиқ ҳимояси йўлида барча масъул ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш чораларини кўриб бормоқда.