АКТ вазирлиги марказий аппарат ходимлари ўртасида ўтказилган шахмат-шашка мусобақаси доирасида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов иштирок этиб, мастер класс ўтказгани учун миннатдорчилик билдиради
Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Ушбу қарорга мувофиқ вазирлик, идора ҳамда ташкилотларда шахмат ва шашка мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Бугун, 3-июн куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида ҳам Шахмат-шашка мусобақаси бўлиб ўтди.
Ушбу мусобақада АКТ вазирлигининг марказий аппарат ходимлари ўзаро беллашди.
Унда, шунингдек, Полшада бўлиб ўтган рапид бўйича жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов ҳам қатнашди.
Ушбу мусобақада Жаҳон чемпионининг отаси Фазлиддин Очилов ҳам иштирок этди. АКТ вазирлиги жамоаси Ф. Очиловга шундай фарзандни тарбиялаб, вояга етказгани учун миннатдорчилик билдирди. Келгусида Нодирбекка юртимиз обрўсини янада юксакларга кўтаришига ҳамда катта мусобақаларда муваффақиятли юришини давом эттиришини тилашди.
Мусобақа давомида иштирокчилар ўз зеҳн ва ақл-идрокларини синовдан ўтказишди.
Мусобақа сўнгида АКТ вазири Ш. Шерматов томонидан ғолиб ва совриндорлар мусобақа ташкилотчиларининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги