Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Сенат Раиси Халқаро меҳнат ташкилотининг янги сайланган бош директори билан учрашди
2022-06-15 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Женевага ташрифи доирасида Халқаро меҳнат ташкилотининг янги сайланган бош директори Жильбер Унгбо билан учрашди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган ўзгариш ва ислоҳотлар, шу жумладан, ижтимоий-меҳнат соҳасида, муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратдилар.
Шунингдек, ХМТнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқалари ташкилот учун жуда муҳим эканлиги, Ўзбекистон пахтаси учун “Cotton Campaign” бойкоти бекор қилиниб, Халқаро касаба уюшмалари конфедерацияси билан муносабатлар анча яхшиланганига урғу берилди.
Маълумот ўрнида, ХМТнинг янги бош директори жорий йилнинг 1 октябрь куни ўз лавозимига расман киришади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати