Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

2022 йил 1-10 июн кунлари Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржасида шакар савдоси таҳлили

2022-06-14 | Жамият

Товар-хомашё биржа савдоларига қўйилган бир тонна шакарнинг нархи 12 500,1 минг сўмни ташкил этган бўлса, 10 июн кунги биржа савдоларида шакарнинг нархи 14 554,5 минг сўмга етди ва ой бошига нисбатан 16,4 % (2 054,4 минг сўм)га ошган. Ушбу давр мобайнида шакарнинг ўртача нархи бир тонна маҳсулот учун 13 108,4 минг сўмдан иборат бўлган.

1-10 июн кунги биржа савдоларига жами 19 646,0 тонна шакар қўйилган бўлиб, бир кунлик савдоларга ўртача 2 455,8 тоннадан тўғри келди. Жумладан, ой бошида 3 000 тонна шакар биржа савдоларида сотилган бўлса, 10 июн кунги савдоларда 2002 тонна ёки 33,3 % (998 тонна) кам шакар реализатсия қилиган.
 
2022 йил 1-10 июн кунлари Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаларида сотилган шакарнинг
минимал ва максимал нархлари ҳамда ҳажмлари таҳлили
2022 йил июн ойининг дастлабки ўн кунлигида Республика Товар-хомашё биржаларида сотилган шакарнинг минимал баҳоси бир тонна маҳсулот учун 11 984,7 минг сўмни, максимал нархи 14 554,5 минг сўмни ташкил этди ва ўртача нарх эса 13 108,4 минг сўмдан тўғри келди.
 
Шунингдек, биржа савдоларида таклиф этилган шакарнинг энг кам ҳажми 7-8 июн кунлари ( 2000 тоннадан) кузатилган. Энг кўп ҳажми (3072 тонна) эса 3 июн кунги савдоларга тўғри келган. Ушбу давр оралиғида бир кунлик савдоларда ўртача 2 456 тоннадан шакар сотилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Поделиться