Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қозоғистон элчиси бошчилигидаги делегация Сирдарёда

2022-06-09 | Иқтисодиёт

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикаларининг ҳамкорлик алоқалари яхши ривожланиб, мазкур муносабатлар йил сайин мустаҳкамланиб бормоқда.

2021 йилда Сирдарё вилоятининг қўшни Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси хажми 136,5 млн. долларни ташкил этиб, мазкур кўрсаткич Россия ва Афғонистондан кейин учинчи ўринни эгаллайди. Шундан, 15,9 млн. доллари экспорт ва 120,6 млн. долларини импорт ташкил этади. Бу эса ўзаро икки давлатнинг ҳамкорлик алоқалари янги босқичга чиқаётганини билдиради.

Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сатыбалды Дархан Амангельдиевич Сирдарё туманига ташриф буюрди.

Делегация аъзоларини вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев кутиб олди.

Ташриф давомида ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги келишувларни амалга ошириш доирасида икки томонлама манфаатли ҳамкорлик масалалари келишиб олинди. Шунингдек, делегация аъзолари вилоятимиздаги қатор корхоналар фаолияти билан таништирилди.

Ташрифнинг илк манзили "Пенг Шенг" Ўзбекистон –Хитой қўшма корхонаси бўлди. Меҳмонлар корхона негизидаги “АWP” корхонаси фаолиятини кўздан кечиришди.

Қўшма корхонанинг устав фонди 7,5 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Қуввати турли хилдаги 1 млн 200 минг донадан иборат сантехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришга эга корхонада 450 нафар фуқаролар иш билан таъминланган.
 
Корхонанинг асосий фаолияти санитар-техника маҳсулотлари учун юқори технологиялар асосида сместителларни, ёпиш арматуралари(зулфин)ини ишлаб чиқариш, уларга жамламаларни ишлаб чиқарган ҳолда ички бозор талабларини тўлақонли қондириш ва маҳсулотлар экспортини таъминлашдан иборатдир.
 
Делегация аъзоларига Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар ҳамда йирик қувватли ишлаб чиқариш корхоналари ҳақида маълумотлар берилди.
 
Сирдарё туманиги "SIRDARYO MEGA LUKS" қўшма корхонаси ҳам йирик ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади.
 
Корхонада полипропилендан катта сиғимли қоплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. “Юмшоқ контейнер” деб аталувчи бу қоплар 500 килограммдан 5000 килограммгача юк кўтаради. Уларга ишлаб чиқариш, савдо, қишлоқ хўжалиги, логистика каби кўплаб соҳаларда талаб юқори. “SIRDARYO MEGA LUKS” йилига 132 миллион дона шундай маҳсулот тайёрлаш қувватига эга.
 
Еттита корпусдан иборат улкан корхона изчил ривожланиб бормоқда. Жорий йил май ойида икки қаватли плёнка тайёрлаш йўлга қўйилди.
 
Ҳозирда корхонада 2 мингдан ортиқ киши иш билан таъминланган. Мазкур лойиҳалар тўлиқ қувватга чиққач, иш ўринлари 5 мингга етади.
 
Бугунги кунда Россия, Исроил, Беларусь, Украина, Қозоғистон каби 14 та мамлакатга экспорт йўлга қўйилган. Янги лойиҳалар билан биргаликда экспорт ҳажми 215 миллион долларга етиши мўлжалланган.  
 
Шунингдек, келгуси беш йилда полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича технопарк ташкил этиб, умумий қиймати 350 миллион доллар бўлган саккизта лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Бунинг учун 260 миллион доллар инвестиция жалб этилиб, Германия, Италия, Австрия технологияси ўрнатилади.
 
Ташрифнинг сўнгги манзили "Wanga Da Group" Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси бўлди.
 
Метал махсулотларини қайта ишлаш комплексида метал конструксиялар, турли ўлчамдаги самарезлар, хар-хил турдаги пўлат қувирлар ва титан қоришмали электродлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
 
Мазкур комплекснинг умумий лойиха қимати 33 млн АҚШ долларини ташкил этади. Хозирги кунда ушбу комлексда жами 400 нафар фуқаролар иш фаолиятини олиб боришмоқда.
 
Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сатыбалды Дархан Амангельдиевич бошчилигидаги делегация аъзолари корхоналар фаолияти билан танишар экан, истиқболли лойиҳаларни ҳамкорликда йўлга қўйиш бўйича ўзаро келишиб олдилар.

Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться