Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Замонавий босмахона иш бошлади

2019-01-09 | Жамият

Наманган вилояти Косонсой туманида бир неча йилдан буён муваффақиятли фаолият юритиб келаётган “Заковат” нашриёт уйи жамоаси янги йилни яна бир катта қадам билан бошлади. 

Мазкур ижодий-ишлаб чиқариш корхонаси томонидан таъсис этилган “Заковат”, “Кино плюс ТВ”, “Интерфутбол”, “Интерспорт” газеталари мамлакатимиз матбуот бозорида аллақачон ўз ўрнини топган. 

Корхона раҳбари, тадбиркор Аҳадхон Абдулҳамидов матбаачилик фаолиятини кенгайтириш мақсадида лизинг шартномаси асосида 313 минг 800 долларга тенг замонавий босмахона ва қадоқлаш жиҳозлари келтириб ўрнатди. Айни пайтда янги ускуналарда синов ишлаб чиқариш жараёни ўтказилмоқда. Жумладан, Наманган шаҳар ҳокимлигининг нашри – “Наманган садоси” газетасининг янги йилдаги биринчи сони шу ерда чоп этилди. 

– Ушбу бизнес-лойиҳани амалга оширишдан олдин Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея давлатларида бўлиб, илғор матбаачилик тажрибаларини, шу йўналишдаги янги техника ва технологияларни ўрганиб қайтдик, – дейди А.Абдулҳамидов. – Натижада Ҳиндистон ва Хитойдан 11 турдаги босмахона ускуналари олиб келдик. Тўрт бўёқлик замонавий босиш дастгоҳи бир соатда 60 минг нусха газета боса олади. Ўрнатилган яна бир янги дастгоҳда босма машиналарига қолип тайёрланади. Кейингисида эса кенг ҳажмдаги – 12 метрли баннерлар тайёрлаш мумкин. 

Янги босмахона ишга туширилиши билан корхонада яна 30 га яқин янги иш ўрни яратилди. Босмахона тўла қувват билан иш бошлагач, вилоятдаги таҳририятларнинг бошқа ҳудудларга боришига эҳтиёж қолмайди. 

 

Акромжон Сатторов, Ҳотам мамадалиев (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться