Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

429 та мурожаат кўриб чиқилди

2019-01-11 | Жамият

Жорий йил 10 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан 2018 йил якунлари ва 2019 йилги режаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат божхона қўмитаси масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда қайд этилганидек, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан 2018 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда Қонунчилик палатасининг иш режаларида белгиланган вазифа ва топшириқларни бажариш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, қонун ижодкорлиги соҳасида қўмита масъуллигида жами 18 та қонун лойиҳасикўриб чиқилиб, Қонунчилик палатаси муҳокамасига тақдим этилди. Бу 2017 йилга нисбатан 3 баробар кўпдир. “Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги, “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги, “Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида”ги “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

Қўмита томонидан жами 10 та парламент назорати тадбири амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Мудофаа доктринасини ўз вақтида ва самарали ижро этиш бўйича тизимда амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати ахборотлари ҳар чоракда қўмитада эшитиб борилди. Эшитувлар натижасида ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятини ва ҳарбий инфратузилмани янада ривожлантириш, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан зарур чоралар кўрилди.

Фуқаро мурожаатлари билан ишлаш энг устувор вазифалардан бири экани инобатга олиниб, ҳисобот даврида қўмитага фуқаролардан келиб тушган 429 та мурожаат кўриб чиқилиб, уларнинг кўп қисмини мутасадди идоралар иштирокида ижобий ҳал этилишига кўмаклашилди.

Қўмита масъуллигида долзарб қонун лойиҳаларининг муҳокамалари, шунингдек, қўмитанинг назорат фаолияти якунларига бағишланган 128 та тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирларда янги таҳрирда қабул қилинган Мудофаа доктринасининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, экстремизмга қарши курашишнинг қонуний асослари каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Таъкидлаш ўринлики, қўмита томонидан илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш, шу орқали мудофаа ва хавфсизлик соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадда, қўмита аъзолари АҚШ, Буюк Британия, Корея, Туркия, Исроил, Хитой Халқ Республикаси, Қирғизистон давлатларида хизмат сафарларида бўлиб, ўзаро тажриба алмашиб қайтди.

Матбуот анжуманида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2019 йилга мўлжалланган фаолиятининг асосий йўналишлари ҳам муҳокама этилди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифа ва топшириқлар ижросини ўз вақтида, сифатли таъминлаш лозимлиги алоҳида қайд этилди.

Қўмита томонидан назорат-таҳлил соҳасида Мудофаа доктринаси ижросини тизимли назорат қилишни кучайтириш ва “2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси” ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича қўмита эшитувлари режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Қонун ижодкорлиги соҳасида “Қурол тўғрисида”ги, “Мудофаа тўғрисида”ги янги таҳрирдаги, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ва бошқа бир қатор қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш режалаштирилаётгани таъкидланди.

Муҳокамалар давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Тадбир якунида қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш, мудофаа соҳасида тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунларни қабул қилиш, масъул идоралар билан мулоқот ва ҳамкорлик самарадорлигини таъминлашга қаратилган зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Поделиться