Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқот

2019-01-14 | Жамият

Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Мусаев иштирокида вилоятнинг бир қатор йирик тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси асосида жорий йил 1 январдан солиқ қонунчилигида татбиқ этилган янгиликлар, тадбиркорлик субъектлари ривожи учун яратилаётган имкониятлар мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритилди.
 
Таъкидландики, солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясида солиққа тортиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жумладан, солиқ ва мажбурий тўловларни қисқартириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш кўзда тутилган. Қулай рақобат муҳитини яратиш, қонунчиликни соддалаштириш, солиқ юкини камайтириш, юртимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ҳамда солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш концепциянинг асосий мақсади ҳисобланади.
 
Тадбирда тадбиркорлардан ҚҚС, ҳисоботларни соддалаштириш, товарлар қолдиғи билан боғлиқ саволлар кўтарилди. Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.
 
– Бу каби тадбирларнинг тез-тез ташкил этилиши биз, тадбиркорлар учун катта аҳамиятга эга, – дейди “Навобод наслли парранда” фермер хўжалиги раиси Ҳайдар Ўроқов. – Айниқса, республика даражасидаги раҳбар билан самимий ўтказилган давра суҳбатида ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоблар олиш билан биргаликда, бир қанча таклифларни ўртага ташладик. Давлат солиқ қўмитаси раиси бизни қизиқтирган масалаларни атрофлича ўрганиб чиқиши ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилишини маълум қилди. Бу албатта, биз, тадбиркорларни хурсанд қилди. Давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчисига айланиб бораётганига тўла ишонч ҳосил қилдим.
 
Шунингдек, туманлар давлат солиқ инспекцияларининг қўшилган қиймат солиғи тўловига ўтаётган корхоналарга бириктирилган ходимлари учун амалий семинар ўтказилди. Унда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш, ҚҚС тўловчилар билан ишлаш тартиблари ва мавзуга доир бир қатор масалалар юзасидан атрофлича фикр юритилди.
 
Даврон Равшанов,
Самарқанд вилояти
давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар
ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться