Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Оилавий ажримларнинг олдини олиш- жамият тинчлиги ва фаровонлиги асоси
2019-01-09 | Жамият
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Олий суд билан ҳамкорликда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, вояга етмаган болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида амалга ошириладиган чора-тадбирларга асосан жорий йилнинг 7 январь куни вилоят Қишлоқ ва сув ҳўжалиги бошқармаси фаоллар залида Олий суд судьялари А.Муродов, Н.Махкамова ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси С.Исаков, вилоят ва туман (шаҳар) фуқаролик ишлари бўйича судлар, Хотин-қизлар қўмиталари, Оила марказлари, вилоят Маҳалла жамғармаси, вилоят имом хатиби иштирокида нотинч оилалар билан суҳбат, уларнинг муаммоларини ўрганиш, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш чораларини кўриш мақсадида семинар ва сайёр судлар ўтказилди.
Ўтказилган семинар ва сайёр судларда 50 нафардан ортиқ нотинч ва ажрим ёқасига келиб қолган оилалар иштирок этди. Олиб борилган тушунтириш ишлари сайёр судлар натижасида шу ерни ўзида 4 нафар оилани яраштиришга эришилди. Вилоят Хотин-қизлар қўмитаси ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан бундай хайрли ишлар давом эттирилади.
Н. Ғафурова
Сирдарё вилояти ҳокимлиги Хотин-қизлар
масалалари котибияти
бош мутахассиси
Манба: Сирдарё вилояти ҳокимлиги