Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Методистлар учун тренинг ташкил этилди
2019-01-08 | Жамият
Бугунги кунда халқ таълими тизимида Муҳтарам юртбошимиз бошчилигида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, бу борада умумтаълим мактаблардаги психологлар, ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича мутахассислар (профориентатор)га қаратилаётган эътибор ва яратилаётган имкониятлар шулар жумласидандир.
Мазкур ислоҳотларнинг амалиётга жорий этилиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3907-сон қарори ижросини таъминлаш олдимизда турган асосий вазифалардан биридир.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 2019 йил 8 январь куни “Замонавий шахс кўникмалари – “юмшоқ” кўникмаларни ривожлантириш. Тушунчалар, амалиёт ва назария” мавзусидаги тренинг ўтказилди.
Мазкур тренингни бизнес-тренер, психолог-Венера Эрметова олиб боради. Тренингда Тошкент шаҳрининг туман методистлари ва ташхис марказининг мутахассислари иштирок этди.
Тренингдан кўзланган асосий мақсад таълим соҳасидаги мутахассисларнинг замонавий кўникмалар ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш, таълим ва тарбия жараённинг натижадорлиги ва унумдорлигини оширишда ушбу кўникмаларни педагог кадрларда ривожлантиришнинг аҳамиятини англашлари орқали келажакда мазкур йўналишда фаолият юритишга тайёрлашдан иборат.
Тренинг давомида қуйидаги мавзулар ёритилаи:
Мазкур тренинг иштирокчилари келгусида республикамизнинг барча туманларида фаолият олиб бораётган методистлар ва ташхис марказининг мутахассисларини каскад усулида ўқитишлари мақсад қилиб олинган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги