Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Ўзбекистон делегацияси Буюк Британиянинг давлат бошқаруви ва фуқароларга маслаҳат бериш соҳасидаги тажрибасини ўрганди

12.12.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Олдин хабар қилинганидек, Адлия вазирлиги ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги вакилларидан иборат делегация жорий йилнинг 30 ноябридан 7 декабрига қадар амалий ташиф билан Лондон шаҳри (Буюк Британия)да бўлдилар. 

16 нафар “Маҳалла ифтихори” тақдирланди

06.12.2018ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Жамиятимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини ривожлантириш давлатимизнинг устувор вазифасига айланган.

Мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлашда депутатлик корпусининг роли қандай бўлади?

05.12.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2018 йил 28 ноябрда Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев белгилаб берган мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлаш бўйича устувор йўналишлардан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган йиғилиши ўтказилди. Унда Мудофаа вазирлиги масъул ходимлари, сиёсий партиялар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Швециянинг “ТВ 4” телеканали мухбири Тереза Кристианссон Ички ишлар вазирлигига ташриф буюрди

04.12.2018Жамият

Бугунги кунда халқаро ҳамкорликлар доирасида хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларга катта қизиқиш билан қарамоқдалар. Шунингдек, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи, шу жумладан, хавфсизликни таъминлаш, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам хорижликлар диққатидадир.

Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда

30.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Урганч шаҳрида 30 ноябрь куни Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси очилди.

Президент раислигида Хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда

28.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Қуролли Кучлар академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Президент махсус-тактик машқларни кузатди

28.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев 28 ноябрь куни Чирчиқ дала ўқув майдонида юқори даражадаги жанговар шайликка келтирилган бўлинмаларнинг махсус-тактик машқларини кузатди.

"Қорақалпоғистон" замонавий шаҳарчага айланди

27.11.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Нукус шаҳридан 420 километр узоқда – бепоён Устюрт кенгликлари бағрида жойлашган “Қорақалпоғистон” посёлкасида 43,5 миллиард сўмлик қурилиш-реконструкция ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 

Тожикистон адлия соҳасида Ўзбекистон тажрибаси билан танишмоқда

27.11.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги таклифига биноан Тожикистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари Ҳолиқзода Абдуманон Ғаффор бошчилигидаги делегация шу кунларда мамлакатимизда бўлиб турибди. 

Оила– муқаддас даргоҳ!

27.11.2018ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд Давлат университетининг педагогика факультетида 24-26 ноябрь кунлари «Талаба ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш муаммолари» мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Қоракўлда «Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари» шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди!

27.11.2018ЖамиятМанба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Қоракўл туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қоракўл туман кенгаши, Республика Маънавият ва Маърифат маркази Қоракўл туман бўлими ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимиз миқёсида қисқа вақт давомида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини янада юксалтириш, истеъдодли йигит-қизларни аниқлаш ва рағбатлантиришга катта эътибор қаратилаётгани алоҳида таъкидлашди.

Хонадонлар доим осойишта бўлсин!

27.11.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Пойтахтимизда “Уйдаги осойишталикдан дунёдаги тинчлик сари“ шиори остида маърифий кампанияга старт берилди. Бутунжаҳон аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш кунига бағишланган мазкур акция олдидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда давра суҳбати ташкил этилди. 

Қаршидаги йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида

27.11.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 26 ноябрь куни Шаҳрисабз – Қарши автомобиль йўлида оғир ҳарбий техникалардан иборат колонна ва “Lacetti”​ русумли автомобили иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар оиласига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Расмий муносабат: Ички ишлар вазирлиги номидан тарқатилган эълон сохта

26.11.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда “Барча фуқаролар диққатига! Шошилинч хабар! Ички ишлар вазирлиги қуйидаги баёнотни эълон қилади” деб бошланиб, тарқатилган эълон Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланмаганлигини маълум қиламиз.

​Андижонда юридик хизматларнинг роли ва жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган семинар ўтказилди​

26.11.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Адлия вазирлигининг ташаббуси билан Андижон вилоятининг барча даражадаги туман (шахар) маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмат ходимлари, давлат бошқаруви органларининг худудий бошқарма ва бўлимларининг юридик хизмат ходимлари ҳамда туман (шахар) адлия бўлимларининг масъул ходимлари иштирокида, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида қонунийликни янада мустаҳкамлаш, демократик ва ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишда юридик хизматларнинг роли ва жавобгарлигини изчиллик билан кучайтириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.​