Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO) техник қўмитасига аъзо бўлди
2019-01-10 | Жамият
Юртимиздаги экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш соҳасида фаолият юритувчи Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO)нинг ТС 207 “Атроф муҳитни бошқариш” техник қўмитасига аъзо бўлди.
Маълумот сифатида: ISO/ТС 207 “Атроф муҳитни бошқариш” техник қўмитаси 1993 йилда ташкил топган. ISO14001 “Экологик менежмент” тизимларини стандарти ушбу техник қўмита экспертлари томонидан ишлаб чиқилган.
Қўмита хақида қўшимча маълумотлар
https://www.iso.org/committee/54808.html
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги