Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Пойтахт банк» ўз фаолиятини бошлади

2019-01-11 | Иқтисодиёт

Тошкент шаҳрида янги «Пойтахт банк» ўз фаолиятини бошлади. Банк пойтахтда арзон уй-жойлар сотиб олиш ва қуришга кредит ажратишга ихтисослашган. Эндиликда бу ерда 130 га яқин ходимлар мижозларга хизмат кўрсатади.

Банк тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан молиялаштирилган. Банкнинг афзалликларидан бири, интерактив хизматларнинг йўлга қўйилганлиги. Унга кўра, мижоз ҳатто банкка келмаган тақдирда ҳам ҳисоб рақами очилиши ва бошқа хизматларни масофадан туриб амалга ошириши мумкин.

Шунингдек, хизмат кўрсатувчи банкоматлар ҳафтанинг ҳар куни 24 соат давомида фаолият олиб боради ҳамда банк тарифлари бўйича ҳам мижозларга кўплаб қулайликлар мавжуд.

Янги банк Тошкентда кўп қаватли уйларни қуриш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи ихтисослашган пудратчи ташкилотларга кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш, муҳандислик инфратузилмалари сифатини яхшилашни кўзда тутувчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни молиялаштириб, инвестицион фаолиятни олиб боради.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Поделиться