Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янги йилда янги бинолар фойдаланишга топширилди!

2019-01-11 | Жамият

Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз томонидан суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишда прокуратура органларининг ваколатлари кенгайтирилиши билан бир қаторда, моддий-техник базасини ривожлантириш ҳамда иш шароитларини яхшилашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бунинг тасдиғи сифатида, янги йилнинг илк кунларидан Жондор, Вобкент, Олот, Ғиждувон, Пешкў туманларида прокуратура, Мажбурий ижро бюроси, Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти бўлимларининг янги маъмурий биноларини тантанали очилиш маросимлари ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ў.Барноев, вилоят прокурори Б.Валиев, фахрий прокуратура ходимлари, вилоят ҳуқуқ-тарғибот органлари раҳбарлари, маҳаллий ижро органлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Вилоят ҳокими ўз нутқида прокуратура органлари ходимларини касб байрами билан табриклаб, қонун устуворлигини таъминлаш борасидаги машаққатли ва шарафли касбларида муваффақиятлар тилади ҳамда мазкур янги бинолар халқимизга тезкор, қулай ва шаффоф хизматларни тақдим этишга хизмат қилиши зарурлигини таъкидлади.

Манба: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Поделиться