Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Корея Республикаси ихтирочи аёллар ассоциасияси (KWIA​) вакиллари билан учрашув

2019-01-18 | Жамият

Интеллектуал мулк агентлиги ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида Корея Республикаси ихтирочи аёллар ассоциасияси (KWIA​) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Мазкур учрашув Тошкент шаҳридаги ИНҲА университетида республикамизнинг ихтирочи, тадбиркор ва олима аёллари, Интеллектуал мулк агентлиги раҳбарлари ва мутахассислари, Корея Республикаси ихтирочи аёллар ассоциасияси (KWIA​) вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

Интеллектуал мулк агентлиги раҳбари томонидан тадбир қатнашчиларига Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк Агентлик фаолияти, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқий муҳофаза тақдим этиш бўйича олиб борилаётган ишлар, ўзбек хотин-қизларининг ихтирочилик соҳасига қўшаётган ҳиссаси ва тўғрисида маълумот берилди. 

Корея Республикаси ихтирочи аёллар ассоциасияси (KWIA​) президенти Юн Мунг Хи хоним ташкиллаштирилган учрашув учун миннатдорчилик билдириб, ўзбек олима, тадбиркор аёлларнинг эришаётган ютуқларини юқори баҳолади ва келгусида ушбу саъй-ҳаракатлар уларнинг халқаро майдонга олиб чиқишга хизмат қилишини таъкидлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться