Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Суд жараёнларини тўғридан тўғри онлайн кузатиш имконияти пайдо бўлмоқда

2019-01-17 | Жамият

Судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашга эътибор кучайтирилди. Ҳозирги кунда суд мажлисларида иштирок этиш истагини билдирган шахслар, оммавий ахборот воситалари ходимлари алоҳида хонада ёки Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий веб-сайти орқали суд мажлисини тўғридан-тўғри онлайн тарзда кузатиб бориш имкониятига эга.

Хоразм вилоятининг жиноят, маъмурий ва фуқаролик ишлари бўйича олтита суди замонавий аудио-видео ускуналари ва бошқа жиҳозлар билан таъминланиб, суд мажлислари онлайн-трансляция режимида олиб борилмоқда. 
 
Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани судининг раиси Ойбек Маҳмудовнинг айтишича, 2018 йилнинг сентябрь-ноябрь ойлари давомида ўндан ортиқ жиноят иши онлайн-транслация қилинган. Кўрилган жиноят ишлари асосан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, фирибгарлик, ўғирлик, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб, уларни қонунга хилоф равишда сотиш ҳамда безорилик билан боғлиқ содир қилинган жиноятлар билан боғлиқ бўлган. 
 
Айни пайтда бу каби суд жараёнлари бошқа судларда ҳам давом этмоқда. Бу эса, ўз навбатида, судлар фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш билан бирга фуқароларнинг вақти ҳамда маблағини тежашга хизмат қилмоқда.
 

Муаттар Рўзибоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться