Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкентда биринчи марта Халқаро юридик форум бўлиб ўтади
2019-01-21 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ–5635-сон Фармони билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.
Давлат дастурига мувофиқ, жорий йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта Халқаро юридик форум бўлиб ўтади.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Олий суд ва Бош прокуратура билан ҳамкорликда ташкил қилинмоқда.
Яқин кунларда Форумнинг расмий веб-сайти ишга тушади ва унда Форум билан боғлиқ барча маълумотлар жойлаштирилади. Шунингдек, Форумда иштирок этишни хоҳловчилар шу веб-сайт орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин бўлади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги