Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қизғин савол-жавоблар, юзма-юз мулоқотлар майдони

2019-01-18 | Жамият

Солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни солиқ тўловчиларга етказиш мақсадида “Ўзэкспомарказ” мажмуасида ташкил этилган кўргазмали семинарнинг учинчи кунида жами 1 392 нафар солиқ тўловчилар иштирок этди.

Семинарда Тошкент вилоятидан ташриф буюрган солиқ тўловчилардан 60 дан ортиқ саволлар келиб тушди ва уларнинг барчасига вилоят давлат солиқ бошқармаси мутахассислари томонидан батафсил жавоб қайтарилди.

Иштирокчилар асосан қўшилган қиймат солиғини тўлаш тартиби, якка тартибдаги тадбиркорларга берилган имкониятлар, солиқ ставкалари ҳамда имтиёзлар ҳақида саволлар берилди.

Солиқ тўловчиларга солиқ тизимидаги янгиликлар махсус тайёрланган тарқатма материаллар ва видеороликлар ёрдамида тушунтирилди. Ташриф буюрувчилар учун 1 400 га яқин буклетлар тарқатилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться