Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

1,9 триллион сўмлик 7 мингга яқин лойиҳа амалга оширилади

2019-01-18 | Жамият

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармасининг навбатдаги кузатув кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда асосий эътибор жамғарманинг уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, жамғарманинг йиллик бюджети ва молиявий ҳисоботини, фаолият йўналишларини белгиловчи ҳужжатларни тасдиқлаш ҳамда илмий-амалий тадқиқотларининг натижадорлигини оширишга қаратилди. Шунингдек, ёшларни тадбиркорликка бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини жорий этиш масалалари ҳам муҳокама этилди.
 
Президентимизнинг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги фармони мазкур жамғарманинг ташкил этилиши ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, умуман ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш борасида янги саҳифа очилишига сабаб бўлди.
 
Тадбирда мутахассислар томонидан ўтган вақт давомида амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берилди. Жумладан, 2018 йилда 3 минг нафардан ортиқ ёшларга балиқчилик, боғдорчилик, ишлаб чиқариш ва савдо шаҳобчаси ташкил этиш учун жами 2,5 минг гектар ер майдони ҳамда 239 фойдаланилмай турган бўш бино ажратилди. Давлат дастури ижроси натижасида, 2018 йилда 32 минг 343 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди. Шунингдек, ёшларни фермер хўжаликларига бириктириш бўйича “Бир фермерга битта ёш” лойиҳаси доирасида 11 минг 264 нафарига 11 минг 143 гектар ер майдони ажратилиб, такрорий экинлар парвариш қилинди.
 
Жорий йилда ёшларнинг 1,9 триллион сўмлик 7 мингга яқин лойиҳаси, 61,5 миллиард сўмлик 413 ёшлар меҳнат гузари ва коворкинг марказлари, жамғарма улуши билан иштирок этадиган тадбиркорлик лойиҳаларининг манзилли рўйхати шакллантирилиб, молиялаштириш ишлари режалаштирилган. Натижада йил якунига қадар 70 мингта янги иш ўрини яратилади.
 
Тадбирда амалга оширилаётган ишлар, режалаштирилган лойиҳалар юзасидан зарур вазифалар белгиланди.
 

А.Мусаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться