Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
МТМ ларда қўшимча хизматлар:ота–оналар фарзандларини кечроқ олиб кетишлари мумкин
2019-01-21 | Жамият
2019 йил январидан Ўзбекистоннинг мактабгача таълим муассасалари пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлдилар.Энди давлат МТМлари ота –оналарга қулай шаклда ишлай бошлайди.
Яъни улар иш куни тугагач ,шунингдек дам олиш кунлари ишлашлари ҳамда қўшимча тўгараклар фаолиятини ташкил этишлари мумкин. Мактабгача таълим вазири А.В.Шиннинг шу йил 18–январдаги №3–МҲ буйруғига кўра, давлат МТМ ларида пуллик таълим–тарбия хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди.
Буйруққа кўра Ўзбекистон давлат МТМлари қуйидаги қўшимча хизматларни кўрсатишлари мумкин: *МТМларда иш куни тугагандан кейин ва якшанба кунлари болалар парвариши,уларга қараш ва ўқитиш; *МТМларнинг ўқув дастурларидан ташқари спорт соғломлаштириш тўгараклари(карате, таэквандо, сузиш, шахмат–шашка, гимнастика ва ҳ.к), бадиий эстетик тўгараклар(хор, рақс, тасвирий санъат ва ҳ.к),фан тўгараклари(чет тиллари, математика, мантиқ, ментал арифметика,информатика ва ҳ.к) ни ташкил этиш.
Ишловчи ота –оналар фарзандларини кечқурун уйга олиб кетишга кечикаётганлиги туфайли улардан МТМ лар ишини узайтириш бўйича таклифлар бўлди.Аммо тарбиячиларни соат 18:00 дан кейин ишда олиб қолиш меҳнат қонунчилиги нормаларининг қўпол бузилиши бўлган бўлар эди.Пуллик хизматларнинг жорий этилиши бу нафақат МТМ иш жадвалини ота–оналар учун қулай қилиш, балки ходимларга ортиқча иш учун ҳақ тўлаш ва қўшимча мутахассисларни жалб қилиш имкониятини яратади.
Хизмат турларини танлаш ва уларнинг нархларига ота–оналар, ҳар гуруҳдан учтадан вакиллари бўлган Кузатув кенгаши орқали таъсир кўрсата оладилар ʼ, –дейди вазирликнинг молиявий–иқтисодий ривожланишни режалаштириш бошқармаси бошлиғи Шерзод Пардаев.
Хизмат турлари ва нархлар МТМ кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқилади ҳамда мудира ва МТ ҳудудий бўлими томонидан тасдиқланади.
Қўшимча хизматлар гуруҳига қабул ота–оналарнинг аризалари асосида амалга оширилади. Ушбу гуруҳларда болалар сони 25тадан ошмаслиги лозим.Хизматлар ота –оналар хоҳишига кўра улардан бири ва МТМ ўртасидаги шартнома асосида тақдим этилади.
Қўшимча хизматлар кўрсатишни жалб этилган мутахассислар ёки МТМ ходимлари ишдан ташқари фаолият ҳақидаги келишув асосида амалга оширадилар.Аммо кейинги ходимлар фаолияти ўқув дастурига халақит бермаслиги керак.
Бундай фаолиятдан олинган маблағларнинг 80% и МТМ моддий–техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда МТМ ходимларини рағбатлантиришга йўналтирилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги