Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Қамчиқ” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати йўлга қўйилди

2019-01-17 | Жамият

Аввал хабар қилинганидек, 2019 йил 15 январь куни соат 19:00 да А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонида қор кўчкиси хавфи бўлганлиги сабабли довонда автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилган.

2019 йил 16 январь куни “Қамчиқ” довонининг хавфли қияликларидаги қор қатламлари ФВВ, МВ, ИИВ, “Ўзгидромет” маркази ва “Ўзавтойўл” давлат қўмитаси, куч ва воситалари томонидан мажбуран туширилиб, автомобиль йўли қор кўчкиларидан тозаланди.

“Ўзгидромет” марказининг қор кўчкиси мавжуд эмаслиги тўғрисидаги бюллетенига асосан, “Тошкент-Ўш” автомобиль йўли “Қамчиқ” довонида жорий йилнинг 16 январь куни куни соат 11:05 дан автотранспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракати йўлга қўйилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться