Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркор халқ фаровонлигининг асоси

2019-01-18 | Жамият

Тадбиркорлик соҳасида иш юритмоқчи бўлганларнинг бари ҳам бирдан ишга киришиб кета олмайди Кимдир иш юритишнинг ҳуқуқий тартибини билмаса, яна кимгадир бошланғич маблағ етишмайди, яна биров маҳсулоти учун сифат сертификатини олиш жараёнида муаммога дуч келиши мумкин.

Худди шундай вазиятда тадбиркорга кўмак ва маслаҳат зарур. Зеро бугунги тадбиркор халқ фаровонлигининг асосидир.  Шунинг учун Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан вилоятда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ва кичик бизнес субъектларига кўмаклашиш мақсадида уларга ҳуқуқий маслаҳат бериш ва муаммоларини ўрганиш борасида вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган “Фарғона синов ва сертификатлаштириш маркази” ҳамда бошқа ҳамкор идоралар билан биргаликда вилоят божхона бошқармасида ўқув семинари ташкил этилди.

Семинарда туманлардан таклиф этилган тадбиркорлар, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, кичик бизнес субъект вакиллари учун тадбиркорлик муҳитини тубдан яхшилаш, соғлиқни сақлаш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш борасида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳиятини масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек семинар давомида амалиётда учраётган муаммоларга ўз вақтида чек қўйилаётгани тадбиркорлар эътиборига етказилди.

Ваколатли сертификация органлари ҳамкорликда экспорт операцияларини тезлаштирилишига эришиш ва бу борадаги муаммоларга биргаликда ечим излаши зарурлиги ҳамда тадбиркорларни ортиқча вақт ва маблағ йўқотишини бартараф этиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида тадбиркорлардан таклиф ва мулоҳазалар олинди.

Бу каби очиқ мулоқот ўқув семинарлари тадбиркорлар учун максимал даражада қулай шарт-шароитлар яратиш хамда тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться