Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзстандарт” агентлиги “Ҳалол” белгиси билан маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштиришда Индонезия давлати билан ҳамкорлик қилади

2019-01-23 | Жамият

“Ўзстандарт” агентлигининг бир гуруҳ ходимлари жорий йилнинг 18-21 январ кунлари  Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги Элчихонаси  билан  биргаликда  Жакарта  шаҳрида Туризмни ривожлантриш давлат қўмитаси, ва Ўзбекистоннинг Индонезиядаги туризм элчиси мақомини олган Гунадарма Университети  ректори  Маргиантихоним, Индонезия  Миллий Стандартлаштириш ташкилоти (ИМСТ) ва  Индонезия  Уламолар  Кенгашининг Ҳалол сертификатлаштириш агентлиги вакиллари ўртасида учрашувлар ўтказилди.

Мазкур  учрашувларда    Индонезия  Миллий  Стандартлаштириш ташкилоти бош директори профессор, доктор Бамбанг Прасетя ўзининг дил сўзларини қуйдагича билдирди:

“Ҳозирги кунда Ўзбекистон Индонезия учун анъанавий бозор эмас, бироқ  келажакда  бизнинг  ишбилармонлар  учун  бу давлат бозори истиқболга эгадир.  “Ўзстандарт”   агентлиги билан   Халқаро  стандартлаштириш ташкилотида  стандартларни  ишлаб чиқиш масаларида ҳамкорлик олиб бормоқдамиз.  Зиёрат туризми соҳасида халқаро стандартларни жорий этиш кўплаб Индонезияликлар учун қулайлик яратади.

Юртингизни бой маънавий меъроси ва қадимий шаҳарларингиз ҳамиша бизни ўзига мафтун этади. Ўзбекистон биз учун Индонезияни Ўрта Осиё билан боғловчи ўзига хос дўстона  кўприги  бўлади".

Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Поделиться