Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этилди

2019-01-23 | Жамият

Унда Президентимизнинг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ҳақида маълумотлар берилди

Қарорнинг 1-бандига асосан Халқаро лабораторияларини аккредитация қилиш (ILAC) ва халқаро аккредитация қилиш форуми (IAF) тўлақонли аъзолари ҳисобланган давлатларнинг сертификатлаштириш идоралари томонидан берилган мувофиқлик сертификатлари ёки синов баённомалари тақдим этилганда, тадбиркорлик субъектлари ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирадиган ихтисослашган ва қишлоқ хўжалиги техникаси, технологик ускуналар ва уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, ноозиқ-овқат хом ашё, материал ва буюмлар мажбурий сертификатлаштиришдан озод қилиниши белгиланган.

Шунга кўра, бугунги кунга қадар 27 тадбиркорлик субъектлари томонидан олиб келинган, 96 турдаги маҳсулотлар (қишлоқ хўжалик техникаси, метал маҳсулотлари ва бошқалар) мажбурий мувофиқлик сертификатларидан озод этилди.

Айрим турдаги маҳсулотларга сертификатлаштириш жараёнида номувофиқ 6 (олти) турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари яъни (кўк чой, макарон маҳсулотлари, музлатилган товуқ гўшти) қарииб 700,0 миллион сўмлик маҳсулотлар ёрлиқланиш ва сақланиш бўйича номувофиқ деб топилди.

Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Поделиться