Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нукус шаҳрида ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган ихтисослаштирилган ўқув-амалий курслари бошланди

2019-01-25 | Жамият

Шимолий-ғарбий ҳарбий округнинг Нукус гарнизонида Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини бевосита амалга оширувчи ходимларини ўқитиш бўйича ихтисослаштирилган ўқув-амалий курслари бошланди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати ва қатор давлат идораларининг раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Р.Хатамов, Шимолий-ғарбий ҳарбий округ қўмондони, полковник Ф.Ортиқов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник А.Темирханов ва вазирликнинг раҳбар ходимлари қатнашди. Унда Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг мудофаа салоҳиятини янада оширишга хизмат қилаётгани, шунингдек, юртимизда тинчлик-осойишталикни таъминлашда ҳамкорликда иш олиб борилаётгани яхши самара бераётгани таъкидланди.

 - Ихтисослаштирилган ўқув-амалий курсларини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад Ички ишлар, Мудофаа вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг тинчлик-осойишталикни таъминлашдаги ҳамкорлигини янада кучайтиришдан иборат бўлиб, бу амалиёт илк бор Қорақалпоғистон Республикасида амалга жорий қилинмоқда, - дейди Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Ш.Аюбов. – Ўқув-амалий курслар фаолиятини ташкил этиш учун зарур ижтимоий-маиший шароитлар ҳамда ўқув-моддий базаси яратилди. Ўқув курсига жалб этиладиган ходимларнинг яшаши, кийим-кечак билан таъминланиши, овқатланиши ва ўқ-дориларни молиялаштириш механизмлари белгилаб олинди. Тажрибали мутахассис ходимлар томонидан ўқув дастури, ходимлар ва ҳарбий хизматчилар учун жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича хизматни биргаликда ўташ тартиби ишлаб чиқилди. Ўқув-услубий қўлланмалар, маърузалар, ўқув фильмлари ва ахборотга оид материаллар тайёрланиб, етарли миқдорда нашр эттирилди.

Ихтисослаштирилган ўқув-амалий курсларда машғулотлар инновацион педагогик технологияларни қўллаган ҳолда, шу жумладан, масофадан ўқитишни ташкил этиш орқали Ички ишлар, Мудофаа вазирликлари, Миллий гвардиянинг тажрибали раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилади. Унда бир йил давомида Жиноят қидирув, Терроризм ва экстремизмга қарши кураш, Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш, Йўл-ҳаракати хавфсизлиги, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Тергов, Қўриқлаш, Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаларидан икки мингдан ортиқ ходимини ўқитиш назарда тутилган.

Мазкур ўқув курсларининг ўтказилиши баробарида, Қорақалпоғистон Республикасида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда аҳоли ўртасида маънавий-ватанпарварлик руҳини янада юксалтириш борасида ҳам кенгқамров тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться