Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Миллий гвардия учун ҳарбий ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфларга қабул қачон ва қандай бўлади?

2019-06-26 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилган илк кунлардан бошлаб, унинг сафларига маънан бой, қадриятларимизга анъана ва урф-одатларимизга содиқ, жисмонан бақувват ва интеллектуал салоҳиятли бўлган ёшларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги қисқа вақт ичида ўзининг фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлаш билан бир қаторда сафларида ҳар қандай шароитда жамоат тартиби ва аҳолининг хавфсизлигини ҳимоя қилишга қодир бўлган кадрлар билан тўлдиришнинг янгича, яъни узлуксиз кадрлар тайёрлаш тизимини ҳам йўлга қўйишга улгурди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси сафини тўлдириш учун ёшларни умумий ўрта таълим мактабидан бошлаб ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилди.

Бугунги кунда республикамизнинг ҳар бир вилоятида 4 тадан, умумий ҳисобда 56 та умумий ўрта таълим мактабларида Миллий гвардия тизими учун кадрларни узликсиз ва мақсадли тайёрлайдиган ҳарбий ватанпарварлик йўналишига иштисослаштирилган синфлар фаолияти йўлга қўйилди.

Мазкур мактаб битирувчилари келгусида Миллий гвардия идоравий академик лицейларида, яъни Темурбеклар мактабида. кейинчалик эса Миллий гвардия Ҳарбий-техник институтида ёки републикамиздаги бошқа олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиши ва келажакда ўқишни битирган офицерлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси сафларини тўлдириши режалаштирилган.

Республика бўйича ҳар бир ҳарбий ватанпарварликка йўналишига ихтисослаштирилган синфларга 26 нафардан ўқувчи ўқишга қабул қилинишини инобатга оладиган бўлсак, 56 та ихтисослаштирилган синфларга жами 1456 нафар ўқувчи ҳар йили қабул қилинади.

2018/2019 ўқув йили учун ихтисослаштирилган синфларнинг 
7-синфига қабул қилинган 1456 нафар ўқувчилар 7-синфни муваффақиятли тамомлаб, ёзги таътилга чиқарилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Миллий гвардия қўмондонлигининг “Умумий ўрта таълим мактабларида ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қўшма қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларининг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфларига 2019/2020 ўқув йили учун навбатдаги қабул эълон қилинди.
Ихтисослаштирилган синфларга кимлар қабул қилинади? Ихтисослаштирилган синфларга умумий ўрта таълим мактабларининг 6-синфини муваффақиятли якунлаган, чуқурлаштириб ўқитиш белгиланган ўқув фанларидан муайян қобилиятини кўрсата олган ўқувчилар танлов натижалари асосида қабул қилинади.

Ўқишга топшириш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Танловда иштирок этиш учун ўқувчилардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

ихтисослаштирилган синф ташкил этилган умумий ўрта таълим мактаби директори номига ариза;
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
психоневрологик, силга қарши ва тери-таносил касалликлари диспансерлари, электрокардиография текшируви (ЭКГ) бўйича тиббий маълумотномалар;
3х4 ҳажмдаги 6 та фотосурат;
фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан директор томонидан тасдиқланган маълумотнома;
ўқиш жойидан тавсифнома;
маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсифнома ва маълумотнома;
таълим йўналиши бўйича ўқувчининг истеъдод ва иқтидорини кўрсатувчи ишларидан намуналар (агар улар мавжуд бўлса).
Ҳужжатларнинг топширилиши вақти: Ихтисослаштирилган синфларга кириш учун зарур бўлган ҳужжатлар 1-20 июль кунлари ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган умумий ўрта таълим мактабларида ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва тегишли фанлардан синовлар ўтказиш ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида тузилган комиссия томонидан қабул қилинади.

Имтиҳонлар қачон ва қайси фанлардан бўлиб ўтади? Ихтисослаштирилган синфларга танлов 5-20 август кунлари оралиғида ўтказилади.

Ҳужжатларини топширган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун қабул комиссияси томонидан маслаҳатлар бериб борилади.

Ихтисослаштирилган синфларга тегишли фанлар бўйича ўтказиладиган тест ҳамда жисмоний тайёргарлик синовлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан тайёрланади ва ўтказилади.

Тест синовлари умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартлари доирасида умумий ўрта мактабида таълим олиб бориладиган тилда ўтказилади.

Ихтисослаштирилган синфларга кириш учун тест синовлари 60 дақиқа, жисмоний тайёргарлик синовлари 120 дақиқа давом этади.

Тест синовлари бошланишига қадар 20 дақиқа давомида тушунтириш ишлари ўтказиладиган вақт тест ўтказиш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.

Ихтисослаштирилган синфларга қабул учун таълим соҳалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан 5-6-синфлар ўқув дастурлари асосида тарих фанидан – 20 та, чет тили фанидан – 10 та тест саволи берилади. Ҳар бир тест саволи 2 баллдан баҳоланади.

Ўқувчилар комиссия томонидан шакллантирилган рўйхат асосида тест синовларига киритилади.

Ўқувчиларга танлов ўтказиладиган бинога ўзи билан фақат ручка 
ва тоза дафтар олиб киришларига рухсат этилади.

Жисмоний тайёргарлик бўйича синов умумий ўрта таълимнинг 
6-синфлар ўқув дастури асосида 5 та машқдан ташкил этилади ва умумий 
40 балл билан баҳоланади.

Тест ва жисмоний тайёргарлик синовларини топширган ўқувчилар орасидан баллар йиғиндиси бўйича кетма-кетликда камайиш тартибида 
26 нафари қабул қилинади.

Танловга келмаган ўқувчилар учун қўшимча синовлар ўтказилмайди.

Ўқувчиларнинг танловдаги кўрсаткичлари тенг бўлиб қолган ҳолларда қуйидагилар имтиёзга эга бўлади:

6-синф рейтинг баллари бўйича кўрсаткичлари юқори бўлган болалар;
ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари.
Номзодларнинг кўрсаткичлари тенг бўлиб қолганда биттадан тарих, чет тили ва жисмоний тайёргарликдан қўшимча синов ўтказилиши мумкин.

Имтиҳон жавоблари қачон эълон қилинади? Танловнинг якуний натижалари 5 кун ичида комиссия томонидан ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган умумий ўрта таълим мактабларининг эълонлар тахтасига осиб қўйилади.

Танловни ўтказиш жараёнидан норози бўлган ўқувчилар 
ва уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар амалдаги қонунчиликка мувофиқ мурожаат этишлари мумкин.

Танловдан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 25 августга қадар ихтисослаштирилган синфлар ташкил этилган умумий ўрта таълим мактабининг директори буйруғи асосида ўқувчилар сафига киритилади.

Қайси мактабларда ихтисослаштирилган синфлар мавжуд? Бугунги кунда Ихтисослаштирилган синфлар республикамизнинг ҳар бир вилоятида 4 тадан бўлиб, улар вилоятлар бўйича қуйидаги мактабларда ташкил этилган:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Нукус шаҳридаги 44-, Хўжайли туманидаги 15-, Чимбай туманидаги 36-, Тўрткўл туманидаги 18-сонли мактабларда;

Тошкент шаҳри бўйича Юнусобод туманидаги 58-, Олмазор туманидаги 326-, Яккасарой туманидаги 172-, Яшнобод туманидаги 161-сонли мактабларда;

Тошкент вилояти бўйича Бекобод шаҳридаги 9-, Оққўрғон туманидаги 49-, Чирчиқ шаҳридаги 10-, Паркент туманидаги 5- сонли мактабларда;

Андижон вилояти бўйича Андижон шаҳридаги 35-, Жалолқудуқ туманидаги 49-, Бўз туманидаги 48-, Хўжабод туманидаги 23-сонли мактабларда

Фарғона вилояти бўйича Қўқон шаҳридаги 33-, Бешариқ туманидаги 15-, Фарғона шаҳридаги 6-, Олтиариқ туманидаги 14-сонли мактабларда;

Наманган вилояти бўйича Наманган шаҳридаги 58-, Учқўрғон туманидаги 6-, Чортоқ туманидаги 5-, Поп туманидаги 11-сонли мактабларда;

Сирдарё вилояти бўйича Гулистон шаҳридаги 16-, Гулистон туманидаги 27-, Сайхунобод туманидаги 41-, Хавас туманидаги 1-сонли мактабларда;

Жиззах вилояти бўйича Арнасой туманидаги 22-, Бахмал туманидаги 78-, Зомин туманидаги 60-, Жиззах шаҳридаги 22-сонли мактабларда;

Самарқанд вилояти бўйича Каттақўрғон туманидаги 11-, Оқдарё тумани 45-, Самарқанд шаҳридаги 1-, Самарқанд шаҳридаги 43-сонли мактабларда;

Навоий вилояти бўйича Навоий шаҳридаги 1-, Зарафшон шаҳридаги 1-, Кармана туманидаги 10-, Хатирчи туманидаги 1-сонли мактабларда;

Бухоро вилояти бўйича Бухоро шаҳридаги 35-, Когон туманидаги 9-, Қоровулбозор шаҳридаги 1-, Қоракўл туманидаги 15-сонли мактабларда;

Хоразм вилояти бўйича Урганч шаҳридаги 24-, Гурлан туманидаги 42-, Янгиариқ туманидаги 37-, Шовот туманидаги 53-сонли мактаблар;

Қашқадарё вилояти бўйича Қарши шаҳридаги 45-, Шаҳрисабз шаҳридаги 2-, Нишон туманидаги 35-, Ғузор туманидаги 53-сонли мактабларда;

Сурхондарё вилояти бўйича Термиз шаҳридаги 9-, Олтинсой туманидаги 2-, Узун туманидаги 4-, Музрабод туманидаги 8-сонли мактабларда

подполковник Қамбарали Азизов,

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий кадрларни тайёрлаш бўлими катта офицери

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться