Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Имом Ал-Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида қўлёзмаларни муҳофаза қилишга доир семинар ўтказилди
2019-06-25 | Жамият
Самарқандда Имом Ал-Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ОИС)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш Маркази (IRCICA) ташкилоти ҳамкорлигида «Ўзбекистондаги қўлёзма фондлари: муҳофаза қилиш, каталоглаштириш ва мутахассислар малакасини ошириш» мавзусида илмий-амалий ва ўқув семинари ташкил этилди, шу билан бирга, тадбир доирасида «Халқаро ислом хаттотлиги кўргазмаси» ўтказилди.
Ушбу халқаро анжуманнинг Имом Ал-Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ўтказилиши бежиз эмас, буюк муҳаддис олим Имом Бухорийнинг муборак номлари билан аталувчи марказ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ғоя ва ташаббуси асосида бунёд этилиб, қисқа фурсатларда халқимиз ва бутун ислом олами учун маънавият-маърифат масканига айланиб улгурди.
Президент 2019 йил 11 январь кунги ташрифи чоғида марказда амалга оширилган ишлар билан танишиб, бу марказ Имом Ал-Бухорий меросини тадқиқ этиш, башариятни илм, эътиқод ва тараққиётга чорлашда дунёдаги маърифат масканларининг «юраги» бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирган эди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги