Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон олима аёлларининг ихтиролари Жанубий Кореяда Гран-прига муносиб кўрилди

2019-06-24 | Жамият

Корея Ихтирочи аёллари Ассоциацияси (KWIA), Корея Интеллектуал Мулк Оффиcи (KIPO) ва Халқаро Интеллектуал Мулк ташкилоти (WIPO) томонидан 20 июндан 25 июнга қадар Жанубий Кореяда XII Корея Халқаро Ихтирочи Аёллар Кўргазмаси – KIWIE 2019 ўтказилмоқда.

Халқаро кўргазма ихтирочи аёлларнинг фан ва технология соҳасида эришаётган ютуқлари, тажрибалари ва яратган янги технологияларини ўрганиш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ўтказилиб келинмоқда. KIWIE 2019 кўргазмасида 30 дан зиёд давлатдан 400 нафардан ортиқ ихтирочи хотин-қиз техника, технология, тиббиёт, озиқ-овқат, енгил саноат, кимё ва саноатнинг турли йўналишлари бўйича ўз ихтиролари ҳамда инновацион ишланмалари билан қатнашишмоқда.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 12 нафар иқтидорли хотин-қиз Жанубий Кореяда жорий йилнинг 20-23 июнь кунлари ўтказиладиган халқаро кўргазма ва форумда қатнашиш ҳамда 24-25 июнь кунлари Ихтирочи Аёллар Академиясида ўтказиладиган ўқув курсларида ўз малакаларини оширишлари учун юборилган эди.
 
XII Корея Халқаро Ихтирочи Аёллар Кўргазмаси - KIWIE 2019 да иштирок этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари эришган натижалари ва ишлаб чиқараётган маҳсулотларини намойиш қилишди. Ўзбекистон олима аёлларининг ихтиролари халқаро экспертлар томонидан ўрганилиб, юқори баҳоланди.
 
Ўзбекистон делегацияси аъзоларидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи, профессор Карима Норқулованинг “Энергия тежамкор қуритиш қурилмаси” номли ихтироси KIWIE 2019нинг техника-технология йўналиши бўйича махсус соврин – Гран-при соҳибаси ҳамда “Sky Beauty” компанияси раҳбари Назокат Абдуллаева томонидан яратилган “Зайтун ёғи асосида ишлаб чиқилган органик совун” косметика йўналиши бўйича махсус соврин – Гран-при соҳиби бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси аъзолари 5 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалларини ҳам қўлга киритишди.
 
Ўзбекистон Хотин-кизлар қумитаси томонидан юборилган ихтирочи аёллар дегациясининг Жанубий Кореядаги ташрифи давом этмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться