Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Тошкент денгизи” да ҳарбий хизматчиларнинг парашют билан сувга сакраш машқлари бўлиб ўтмоқда

2019-06-26 | Жамият

Мудофаа вазирлиги махсус бўлинма ҳарбий хизматчиларининг “Тошкент денгизи” да парашют билан сувга сакраш бўйича амалий ўқув машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Ўтган 2018 йилда миллий армиямизда илк бора парашют билан сувга сакраш жанговар машғулоти муваффақиятли амалга оширилган эди.

Ўзбекнинг сара десантчиларининг бу борадаги тажрибаларини мустаҳкамлаш кўзда тутилган навбатдаги машғулотлар Юқори Чирчиқ туманида жойлашган “Тошкент денгизи”да амалга оширилди.

Машғулот раҳбари подполковник Алишер Убайдуллаев йўриқномалари асосида етмиш тўрт нафар ҳарбий хизматчи парашют билан сувга сакрашнинг муҳим жиҳатлари, қатъий қонуниятларини ўзлаштирди. Парашютлар яна бир бор назоратдан ўтказилди. Шундан сўнг, белгиланган вақтларда сакраш элементлари кетма-кетлигини тақозо этувчи кўникмаларга эга абжир десантчилар Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли Ми-8 ҳарбий вертолёти бортидан жой олди.

Жами 74 нафар десантчи олти гуруҳга бўлинган ҳолда навбатма-навбат сувга сакраш жанговар вазифасини аъло даражада адо этди; сувга шўнғиш чоғида парашют юк халтасини ечиб, соҳилга сузиб чиқишди.

Десантчиларнинг ҳар бир хатти-ҳаракати Қуролли Кучлар Бош Штаби жанговар тайёргарлик бош бошқармасининг масъул офицерлари томонидан кузатиб борилди.

Ушбу машғулот, энг аввало, илк бор сувга сакраётган десантчининг ўз имкониятларини кенгайтириши, ҳар қандай вазиятда жанговар шай ҳолатда бўлишини таъминлаши билан аҳамиятлидир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться