Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарининг XI асрга оид қўлёзмаси фото нусхаси совға қилинди

2019-06-24 | Жамият

21-22 июнь кунлари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Ўзбекистондаги қўлёзма фондлари: муҳофаза қилиш, каталоглаштириш ва мутахассислар малакасини ошириш” мавзусида илмий-амалий ўқув семинари ўтказилди.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIS)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда мазкур ташкилот бош директори, профессор Холит Эрен ҳам иштирок этди.

Семинар доирасидаги “Халқаро ислом хаттотлиги кўргазмаси” чоғида Холит Эрен Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига “Саҳиҳ ал-Бухорий” асарининг XI асрга оид қўлёзмаси фото нусхаси ҳамда Султон Абдулҳамид томонидан XIX асрда тайёрланган Муқаддас Каъба ва унинг ҳудуди акс этган китоб альбомини совға қилди.

Манба: ЎзА

Поделиться