Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТИВ консуллик-ҳуқуқий департаменти ахбороти

2019-06-24 | Жамият

Мамлакатимизнинг Берлин шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра, Швециянинг Стокголм шаҳрида 2019 йил 21 июнь куни 10.09.1983 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Акмалхон Чўлиев ижарага олинган квартирада вафот этган.

Ҳозирги вақтда маҳаллий полиция ўлим сабабини текширмоқда.
 
Элчихона Швеция полициясига мазкур ҳолат бўйича маълумот тақдим этишни сўраб расмий талабнома жўнатди ва марҳум жасадини ватанга келтириш масаласи юзасидан ўзбек диаспораси вакиллари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
 
Консуллик-ҳуқуқий департаменти А.Чўлиевнинг қариндошлари ва яқинларига таъзия билдиради ва Германия (Берлин, Бранденбург, Бремен, Қуйи Саксония, Гамбург, Мекленбург-Олд Померания, Саксония, Саксония-Анҳалт, Шлезвиг-Ҳолштайн, Турингия), Швеция, Швейцария ва Чехия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Берлин шаҳридаги Элчихонаси билан +49-30-39-40-98-55, +49-30-39-40-98-30 телефон рақамлари орқали боғланишлари мумкинлигини эслатади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться