Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ташаббуси билан ташкил этилган касаба уюшмалари ёшларининг «ТEМП – 2019» Тошкент халқаро форуми давом этмоқда.
Бугун «Мамлакатни ижтимоий ривожлантиришда касаба уюшмалари ёшларининг ўрни: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт» мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қ.Қуронбоев, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қ.Рафиқов ва бошқалар Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этиши, уларнинг бугунги кунда мамлакатда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида, ижтимоий-иқтисодий ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишда фаол иштирок этаётганини таъкидлади.
Халқаро конференция давомида иштирокчилар мамлакатимиз касаба уюшмаларининг барча бўғинларида ёшлар масаласи билан шуғулланувчи тузилмалар фаолияти билан яқиндан танишди.
Манба: ЎзА