Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ТИВ консуллик-ҳуқуқий департаменти ахбороти

2019-06-26 | Жамият

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра 2019 йил 25 июнь куни Уфа шаҳридан келаётган 382-сон темир йўл рейсининг қолган барча йўловчилари автобуслар орқали Тошкент шаҳрига юборилди.

Шунингдек, Челябинск-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган ва Арис шаҳридаги ўқ-дорилар портлашларии оқибатида Туркистон шаҳрида тўхтатиб қўйилган «Россия темир йўллари»га қарашли 365-рейс йўловчилари «Жибек Жолй» - «Ғишт кўприк» назорат-ўтказиш пунктигача Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Акимати кўмагида, уй ёғига Тошкент шаҳригача эса «Ўзавтотранс» авбобусларида етказилди.
 
25 июнь куни кечаси Чимкент шаҳрида тўхтатиб қўйилган «Новосибирск-Тошкент» 370-темир йўл рейсининг 264 нафар йўловчиларини Тошкент шаҳрига етказиш ишлари 26 июнь куни эрталаб давом эттирилди.
 
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Қозоғистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонасига (тел.: +7-717-295-42-52) ёки Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.: +7-727-291-11-78) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться