Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олмалиқ КМК ўз телеканалини ишга туширади

2019-06-25 | Жамият

Шу пайтгача Ўзбекистонда ҳеч бир йирик корхона ўз хусусий телеканалига эга эмас эди. ОКМК бу борада биринчи бўлади.

Гап шундаки, яқин кунларда Олмаликда ОКМКнинг янги телеканали ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда комбинат матбуот хизмати хабар берди.

“ОКМК ТВ” янги телеканали бўш жойдан пайдо бўлмади, бизда ҳозир “Олмалиқ ТВ” телестудияси фаолият юритмоқда. У ҳафтасига икки марта — шанба ва якшанба кунлари шаҳримиз бўйлаб қисқа муддатга эфирга чиқади. Унда ҳафта давомида комбинат ва шаҳар ҳаётида рўй берган муҳим воқеалар ҳақида хабар қилинади”, - дейди янги телеканал бош муҳаррири Умида Қаршибоева.

“Биз ҳамиша ривожланишни хоҳлаганмиз ва телестудия босқичидаёқ бу жуда камлигини тушуниб етган эдик, шу боис ўз телеканалимизни очишга қарор қилдик. Ўз режаларимизни комбинат раҳбариятига етказганимизда, у ерда мазкур ғояни қўллаб-қувватлашди. Лекин шошмасликни ва SFI Management Group ХК ишончли бошқарувчиси қарорини кутиш кераклигини айтишди”, - дея қўшимча қилади У. Қаршибоева.

Экспертлар гуруҳи бўлажак кўрсатувлар, истиқболдаги режалар, барча, жумладан, анча қиммат турадиган асбоб- ускуналарга кетадиган сарф-харажатларни батафсил тузиб чиқишди.

Муассислар эса телеканални ташкил этишга рухсат беришди. Ўз навбатида телеканал, “За цветные металлы” кўп ададли газетаси ва радиостанция жойлашадиган медиа-марказ учун янги бино қурилишини молиялаштиришни ҳам ваъда қилдилар.

“Айни пайтда лицензия масаласи ҳал этиляпти, каналимиз тест режимида трансляция қилинмоқда. Лекин биз, айниқса, Олмалиқ аҳли янги телеканал телекўрсатувларини интиқлик билан кутишмоқда. Дастлаб у 12 соатли узатиш сеткасида рақамли форматда ҳар куни эфирга чиқади. Унда ОКМК янгиликлари, шаҳримизда ўтадиган спорт ва маданий тадбирлар, реклама блоклари қамраб олинади. Кўрсатувларнинг 25 фоизи ёшларга бағишланади. Уларни корхонамиз Ёшлар иттифоқи билан биргаликда тайёрлаймиз”, - дея таъкидлади бош муҳаррир.

У телеканалнинг асосий мақсади аҳолига рақамли тарзда қизиқарли контентни бепул тақдим қилиш эканлигини қайд этди.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться