Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АЭС қурилиши жараёнлари билан танишув

2019-10-23 | Жамият

2019 йил 21 октябрда «Ўзатом» агентлигида атом технологиялари бўйича ахборот агентлиги негизида танишув семинари ташкил қилинди.

Тадбирда хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари, шунингдек, «Ўзатом» агентлиги, «УзГАШКЛИТИ» АЖ, Давлат экология қўмитаси, Сейсмология институти ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди.

Ушбу семинар Ўзбекистон Республикаси аҳолисини, шунингдек, барча манфаатдор шахсларни оммавий ахборот воситаларда материалларни чоп этиш орқали замонавий ядро-энергетика технологиялари, уларнинг хавфсизлиги ва экологик софлиги ҳақида хабардор қилиш бўйича тизимли ишларнинг бир қисми ҳисобланади.

«Ўзатом» агентлиги раҳбари томонидан Ўзбекистонда биринчи атом электр станцияси қурилиши лойиҳаси тақдим қилинди.

Шунингдек, семинар давомида ҳозирги пайтда АЭС ни жойлаштириш бўйича устувор майдончада олиб борилаётган муҳандислик-қидирув ишларининг тақдимотлари бўлиб ўтди. Унда танланган майдончанинг ўзига хос хусусиятлари эътиборга олинган ҳолда технологиялар танланади. Бу ҳақда «УзГАШКЛИТИ» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Сейсмология институти, «ЎзЛИТИ Инжиниринг» АЖ ҚК, «Атомстройэкспорт» АЖ раҳбарлари ва мутахассислари сўзлаб берди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Ушбу семинар ОАВ вакилларига мавзу бўйича барча ўзларини қизиқтирган маълумотлар билан танишиш, иштирок этаётган мутахассислардан интервью олиш имконини беради.

Мутахассислар шуни таъкидладики, Ўзбекистоннинг электр энергияга бўлган талаби ошиб бораётганини ҳисобга олиб, мамлакатимиз энергобалансига атом энергетикасининг киритилиши тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.  Бу, аввало, мамлакатимизда 80% электр энергия ишлаб чиқарилишини таъминловчи кўплаб замонавий иссиқлик электр станцияларига сарфланаётган табиий газни тежаш имконини беради. Газ заҳираларининг камайиши, уни қазишга сарфланаётган харажатларнинг ортаётганлиги электр энергия таннархини оширади. Айни пайтда атом энергетикаси нархга оид барқарорликни таъминлайди ва бу иқтисодиёт учун муҳимдир.

АЭС нинг фойдаланишга топширилиши йилига 2,4 ГВт электр энергиясини олиш, демак, 3-3,5 млрд. кубометр газни тежаш имконини беради.

Атом энергетикасининг мамлакатимизни электр энергияси билан таъминлаш жараёнига киритиш тобора кўпайиб бораётган аҳолини электр энергия билан барқарор таъминлашга қаратилган. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг электр энергияга бўлган эҳтиёжи 69 млрд. кВт.с ни ташкил этади. Мамлакатимизда эса 64 млрд кВт.с электр энергияга тенг. Бундай суръатда ҳисоб-китобларга кўра, 10 йилдан сўнг мамлакатимиз эҳтиёжи 117 млрд кВт.с га етади ёки икки баравар ортади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться