Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Душанбе шаҳрида ўзбек тили байрами

2019-10-24 | Маданият

2019 йилнинг 21 октябрь куни Ўзбекистоннинг Тожикистон Республикасидаги Элчихонасида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида"ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Тожикистон Республикаси Фанлар академиясининг Ёзма мерос маркази директори Журабек Назиров, Ёзма мерос маркази қўлёзмаларнинг илмий тавсифи ва каталоглаштириш бўлими бошлиғи Ализода Саидумар, етакчи олимлар, маданият ва санъат арбоблари, журналистлар, Душанбе шаҳри ижодий интеллигенция вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги Элчиси Эргаш Шаисматов йиғилганларни муҳим сана билан табриклади ва ўзбек тили тарихи, ривожланиши ва истиқболлари тўғрисида нутқ сўзлади.

Тадбир доирасида Тожикистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Ато Мирхожа, Термиз давлат университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Абдисамат Саттаров, Термиз давлат университети Ўзбек тилшунослиги кафедраси мудири Бекпўлат Умурқулов, Тожикистон Республикаси Бастакорлар иттифоқининг аъзоси, Ўзбекистон миллий консерваториясининг фахрий профессори, бастакор Аслиддин Низоми ва бошқалар ҳам нутқ сўзлади. Улар ўз нутқларида ўзбек тилининг юқори обрўси, унинг бойлиги ва гўзаллиги, мамлакат ва жамиятдаги бетакрор ролини таъкидладилар.

Тадбир иштирокчилари ўзбек тили тарихи тўғрисида гапириб, адабий тилга асос солган буюк Алишер Навоий замонавий ижод тилининг шаклланишида улкан ҳисси қўшганини қайд этдилар.

Таниқли тожик шиори Мирзо Турсунзода ўз даврида ўзбек ва тожик халқларини бир дуторнинг икки тори деб атаган эди. Дарҳақиқат, халқларимизнинг умумий маданий ҳаёти ва дўстлиги бир-бирини тўлдирган ҳолда узоқ ўтмишга бориб тақалади.

Бир тупроқда пайдо бўлган ва ўсган икки халқ дўстлигининг ноёб солномасида уларнинг буюк ўғлонлари Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийнинг дўстлиги алоҳида ўрин эгаллайди. Бу дўстлик ўзларининг кўп асрлик тарихида ҳаётнинг шодликарини ва қайғуларини бирга баҳам кўрган, маданият, санъат ва адабиёт, ҳунармадчилик ва деҳқончиликни биргаликда ривожлантирган икки халқ - ўзбеклар ва тожиклар дўстлигини кўрсатади.

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари раҳбарлигида ушбу самимий ва дўстона муносабатлар янги марраларни забт этишга интилиб, янги қирраларни кашф этиб бутунлай юқорида даражада давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться