Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Хитой–Тожикистон–Ўзбекистон халқаро автомобиль коридорини очиш юзасидан ҳамкорлик кучайтирилмоқда

2019-10-24 | Жамият

Пойтахтимизда Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон транспорт вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси транспорт вазирлиги вакиллари ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 
 
Муҳокамаларда, хусусан, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 2017 йилда имзоланган халқаро автомобиль транспорти тўғрисидаги ҳукуматлараро битим бажарилишини янада рағбатлантириш, автомобилда юк ташувлари рентабеллигини ошириш борасида “Тошкент-Андижон-Ўш-Қашғар” автомобиль коридори имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш масаласи атрофлича ўрганилди. 
 
Ушбу автомобиль коридори икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга ижобий таъсир этаётгани қайд этилди.
 
Шунингдек, “Иркештом” ва “Хоргос” (ХХР) чегара божхона постларининг ҳафта давомида дам олиш кунларисиз фаолият кўрсатишини ташкил этиш, паритет асосида юк автомобиллари ҳайдовчиларига кўп маротабали визалар бериш, Хитой–Тожикистон–Ўзбекистон халқаро автомобиль коридорини очиш юзасидан ҳамкорликдаги ишларни янада кучайтириш каби масалаларга ҳам эътибор қаратилди.
 
Қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳаво транспорти соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳам ривожланиб бормоқда. Ҳозирда мазкур йўналишда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва авиакомпаниялар парвозлари географиясини ошириш мақсадида музокаралар ўтказилмоқда. Хусусан, Хитойнинг “Zhejiang Loong Airlines” авиакомпанияси Сиань шаҳридан Тошкентга чартер рейсларни амалга оширишни бошлагани бунинг ёрқин далилидир. 
 
Йиғилишда фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорлик натижаларини янада кучайтириш мақсадида томонлар 2020 йилда икки мамлакат авиация маъмурлари ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказиш, шунингдек, темир йўл соҳасида контейнер ташувларини ривожлантириш, ўзаро фойдали коридорларни яратиш, тарифларнинг шакллантирилиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Манба: ЎзА

Поделиться