Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Истеъмолчиларга эслатма

2019-10-17 | Жамият

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.14й.даги 194-Қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидалари”нинг 13-бандига мувофиқ, хонадонларни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини бериш даври Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошланади ва тамомланади. Иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8° С дан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8° С юқори бўлганда эса тамомланиши керак.

Барча истеъмолчилар уланиб бўлгандан сўнг, 6-7кун давомида, ўрнатилган торайтирувчи қурилмаларда иссиқлик таъминоти тизимларининг синови олиб борилиши лозим.
Истеъмолчиларни улаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- болалар, таълим ва даволаш муассасалари;
- турар уйлар;
- жамоат ва маиший бинолар;
- театр, клуб, маъмурий бинолар;
- саноат бинолари.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться