Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Душанбе шаҳридаги вазирликлараро маслаҳатлашувлар
2019-10-18 | МДҲ
2019 йилнинг 17-18 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг ахборот соҳасидаги ҳамкорлиги мавзусида вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди.
Учрашувда Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон матбуот хизматлари раҳбарлари ва ходимлари ҳамда Ҳамдўстлик Ижроқўми вакиллари иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари кўп томонлама ва икки томонлама шаклларда ташқи сиёсатни ёритиш ҳамда ОАВ билан ҳамкорлик борасида тажриба алмашдилар, жамоатчилик фикри ва медиа-манбалар билан ишлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.
Маслаҳатлашувлар доирасида унинг иштирокчиларига 2019 йил 27 июль куни имзоланган “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Президенти қарорининг асосий жиҳатлари тўғрисида маълумот берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги