Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инвестициялар

Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) билан учрашув ўтказди

04.10.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Японияга ташрифи доирасида Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) билан учрашув ўтказди.

Япониянинг иқтисодиёт, савдо ва саноат бўйича давлат вазири Х.Макихара билан учрашув

04.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2 октябрь куни республика ҳукумати делегациясининг ташрифи доирасида Япониянинг иқтисодиёт, савдо ва саноат бўйича давлат вазири Х.Макихара билан учрашув бўлиб ўтди.

Sumitomo Mitsui Banking Corporation (SMBC) раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

03.10.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

2019 йилнинг 3 октябр куни Япония пойтахти Токио шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов, Япониянинг Sumitomo Mitsui Banking Corporation (SMBC) компанияси раҳбари Нобуюки Кавабата билан учрашуви бўлиб ўтди.

Бизнес-форум: ҳамкорлик, истиқбол ва самара

03.10.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Наманганда 1-2 октябрь кунлари Наманган вилояти ва Саудия Арабистони ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.

Бутунжаҳон банки билан ҳамкорликда 500 миллион долларлик лойиҳа ишга туширилади

03.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

2019 йил 28 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Бутунжаҳон банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Энергетика вазирлигида Саудия Арабистони делегацияси билан учрашув

03.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Шу йилнинг 30 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Саудия Арабистони делегацияси билан музокаралар ўтказилди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ишчи йиғилиши бўлиб ўтди

02.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида видеоконференция шаклида ишчи йиғилиши бўлиб ўтди, унда вазир ўринбосарлари, таркибий ҳамда вазирликнинг вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари иштирок этдилар.

Ўмон компанияси Наманганда халқаро стандартлаш технологик марказини очади

02.10.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Наманганда Ўмоннинг “Atyap Investments” компаниялар гуруҳи томонидан халқаро стандартлаштириш технологик маркази ташкил этилади.

Хитой Халқ Республикаси тижорат вазирининг ўринбосари Юй Цзяньхуа билан учрашув

30.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолияти учун масъул вазирларнинг 18-йиғилиши доирасида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Хитой Халқ Республикаси тижорат вазирининг ўринбосари Юй Цзяньхуа билан учрашув ўтказилиб, қатор йўналишлардаги, шу жумладан, инвестиция, савдо, транспорт ва коммуникациялар йўналишларида ҳамкорлик динамикаси мониторинг қилинди.

«Инвестор: Ўзбекистон томон назар» конференцияси ўз ишини бошлади

26.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

26 сентябрь куни соат 10:00 да Ўзбекистонда илк бор Profi Training бизнес мактаби, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ҳамда Молия вазирлиги ҳамкорлигида «Инвестор: Ўзбекистон томон назар» конференцияси ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясини БАА Бош вазирининг ўринбосари ва Президент ишлари бўйича вазири шайх Мансур ал- Нахайан қабул қилди

26.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясини БАА Бош вазирининг ўринбосари ва Президент ишлари бўйича вазири шайх Мансур ал- Нахайан қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясини БАА бош вазири ва вице-президенти шайх Муҳаммад аль-Мактум қабул қилди

25.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясини БАА бош вазири ва вице-президенти шайх Муҳаммад аль-Мактум қабул қилди.

Ўзбекистон ва Корея ишбилармонлари ўртасида бизнес учрашув бўлиб ўтди

25.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

2019 йил 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон-Корея ишбилармон доира вакилларининг «В2В» форматидаги кооперация биржаси ўтказилди.

Бухорода қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасидаги инвестиция лойиҳасини амалга оширишга киришилди

24.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 22 сентябрь куни Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида Хитойнинг “Lioaning Lide" корпорацияси билан ҳамкорликда шамол электр стансиясини қуриш борасидаги лойиҳани амалга ошириш доирасида шамол кучини ўлчашга мўлжалланган мачтани ўрнатиш тантанали маросими бўлиб ўтди.

"DP World" компаниясининг раҳбарияти билан музокаралар бўлиб ўтди

24.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси дунёнинг 31 та мамлакатида 60 та фаолият юритаётган ва 11 та – қурилаётган терминалларга эга йирик порт операторидан бўлган "DP World" офисига ташриф буюрди.

Investment visa: Хорижий инвесторлар учун махсус виза жорий этилади

23.09.2019ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Президентнинг 2019 йил 19 сентябрдаги 5833-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчи хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча (электрон бўлмаган) кириш визалари тоифаларини жорий этиш рўйхатига қўшимча киритилди.

Тошкентда Марказий Осиё энергетика инвестицион форуми ("МОЭИФ-2019") ўз ишини якунлади

23.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Тошкентда 20-21 сентябрь кунлари ўтказилган Марказий Осиё энергетика инвестицион форуми ("МОЭИФ-2019") якунланди.

Франция ташқи ишлар вазирининг вакили билан учрашув бўлиб ўтди

20.09.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Франция ташқи ишлар вазирининг Марказий Осиёдаги иқтисодий дипломатия бўйича махсус вакили Паскал Лоро билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда, шунингдек, Франциянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Изабель Сервоз-Галлуччи, шунингдек, элчихона ва вазирликнинг масъул ходимлари иштирок этишди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Франция делегацияси билан учрашув ўтказилди

19.09.2019СиёсатМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокими Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазирининг Марказий Осиёдаги иқтисодий дипломатия бўйича махсус вакили Паскал Лоро ва Франция элчиси Изабел Сервоз-Галлуччини қабул қилди.