Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) билан учрашув ўтказди
2019-10-04 | Технологиялар
Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Японияга ташрифи доирасида Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) билан учрашув ўтказди.
Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) билан ўтказилган учрашув давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва ахборот техналогиялари соҳасида ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳаларнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) раҳбарлари билан Япония ҳукумати ва инвесторларининг маблағларини жалб қилган ҳолда, ахборот технологиялари соҳасига ва бошқа соҳалар бўйича йирик лойиҳаларда иштирок этиш орқали, Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш борасидаги таклифлар муҳокама қилинди.
Учрашув давомида икки томонлама манфаатли истиқболли йўналишлар, жумладан, АКТ масалаларида, ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, ўзаро амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳолати билан боғлиқ бўлган масалалар муҳокама қилинди ва Япония халқаро ҳамкорлик банкининг (JBIC) Ўзбекистондаги лойиҳалар портфелини янада кенгайтириш йўллари ишлаб чиқилди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг Япониядаги ташрифи 2019 йил 5 октябргача давом этади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги