Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инвестициялар
“Тайван товуқчилик қироли" Наманганда йирик товуқчилик комплекси қурилишини бошлайди 07.11.2019ИқтисодиётМанба: Наманган вилояти ҳокимлигиНаманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 6 ноябрь куни Тайваннинг Kai Shing Trading Co. Ltd компанияси директорлар кенгаши раиси Тен Сюэкайни қабул қилди. |
Норвегия Қироллигининг делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди 06.11.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЖорий йилнинг 5 ноябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Норвегия Қироллигининг Ташқи ишлар вазирлиги Давлат котиби А.Халворсен бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, унда шунингдек, Норвегия Қироллигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ж. Бьерней ҳам иштирок этди. |
Ўзбекистон-Афғонистон ишчи комиссиясининг дастлабки мажлиси ўтказилди 06.11.2019ИқтисодиётМанба: ЎзАОлий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида трансчегаравий савдони ривожлантириш бўйича Ишчи комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. |
Мева-сабзавотчиликни янада ривожлантириш ва экспортини ошириш чора-тадбирлари белгилаб берилди 05.11.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 ноябрь куни мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантириш ва экспортини ошириш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди. |
Навоий ЭИЗ да Ўзбек-Хитой фармацевтика заводи қурилиши бошланди 05.11.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги4 ноябрь куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ХХР илм-фан ва технологиялар вазирлигининг Ижтимоий соҳаларда илм-фан ва технологияларни ривожлантириш департаментининг бош директори ўринбосари Тян Баогу бошчилигидаги Хитой делегациясини қабул қилди. |
05.11.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Жорий йилнинг 4 ноябр куни Инвестициялар ва Ташқи савдо вазири С. Умурзаков бошчилигидаги ҳудудлар ва тармоқларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича Республика комиссияси жойларда Қорақалпоғистон Республикасининг инвестиция ва экспорт кўрсаткичларини муҳокама қилди. |
Покистонда Наманган вилояти кўргазмаси ташкил этилади 05.11.2019ЖамиятМанба: Наманган вилояти ҳокимлигиНаманган вилояти ҳокимлигида 2 ноябрь куни Покистоннинг Лаҳор шаҳрида жойлашган Ўзбекистон — Покистон савдо ва маданият маркази раиси Руҳайл Икром бошчилигидаги делегация қабул қилинди. |
Интеллектуал фаолият натижаларини тижоратлаштириш: 2 миллиард сўмлик шартномалар имзоланди 04.11.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиInnoWeek-2019 Иккинчи халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида ташкил қилинган Халқаро инновацион кўргазмада интеллектуал фаолият натижаларини тижоратлаштириш майдони ташкил қилинди. Ушбу майдонда 16 та илмий-тадқиқот муассасалари ва 8 та инновацион стартап компаниялар ўз ишланмалари ва маҳсулотлари билан иштирок этди. |
ZTE Corporation билан англашув меморандуми имзоланди 04.11.2019ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги2 ноябрь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқовнинг Хитойнинг ZTE Corporation катта вице-президенти Чжунхуа Мэй билан учрашуви бўлиб ўтди. |
Эрон Ислом Республикаси Саноат, конлар ва савдо вазири Р.Раҳмоний билан учрашув бўлиб ўтди 04.11.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЖорий йил 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Эрон Ислом Республикаси Саноат, конлар ва савдо вазири Р.Раҳмоний билан инвестициявий ва савдо-иқтисодий хамкорликни мустаҳкамлаш имкониятларининг муҳокамасига бағишланган учрашув ўтказди. |
Сичуан халқаро палатасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси очилди 04.11.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси2019 йил 1 ноябрь куни икки мамлакат ишбилармон доиралари иштирокида "B2В" форматида Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми ва бизнес-музокаралар бўлиб ўтди. |
Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлари ўртасида икки томонлама музокаралар 01.11.2019ШҲТМанба: ЎзАХитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кэцяннинг давлатимизга расмий ташрифи доирасида 1 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Симпозиумлар саройида икки мамлакат ҳукуматлари делегациялари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
|
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ижрочи директори И.Сонг билан учрашув бўлиб ўтди 31.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЖорий йилнинг 30 октябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ижрочи директори И.Сонг билан учрашув бўлиб ўтди. |
АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дениел Розенблюм Хоразмда 31.10.2019СиёсатМанба: ЎзАХоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дэниел Розенблюм билан учрашди. |
Япония компаниялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар бўлиб ўтди 30.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиИнвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Япониянинг Mitsubishi Corporation, Marubeni Corporation ва Sumitomo Corporation компаниялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар бўлиб ўтди. |
InnoWeek-2019:96,5 млн. долларга тенг англашув меморандумлари ва шартномалар имзоланди 30.10.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлигиПойтахтимизнинг “Ўзекспомарказ”миллий кўргазмалар мажмуасида бўлаётган InnoWeek-2019 инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Халқаро инновацион-инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда. Ушбу форумда бир қатор хорижий инвестиция компаниялари ҳам иштирок этмоқдалар. Ҳафталикнинг биринчи кунида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Хитой, Туркия, Исроил, Польша ва Ҳиндистон давлатларидан келган инвесторлар билан икки томонлама ҳамкорликни назарда тутувчи умумий қиймати 96,5 млн.долларга тенг бўлган англашув меморандумлари ва шартномалар имзоланди. |
Шаффофликни таъминлашда хориж тажрибаси 29.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигиЎтган йиллар мобайнида мамлакатимизда шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларида замонавий архитектура қиёфасини шакллантириш, қурилишни жадаллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди ва қурилиш соҳасида давлат бошқарувининг самарали механизмлари жорий этилди. |
Швециянинг фавқулодда ва мухтор элчиси И.Терсман билан учрашув бўлиб ўтди 29.10.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигиЖорий йилнинг 28 октябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Швециянинг фавқулодда ва мухтор элчиси И.Терсман билан учрашув бўлиб ўтди. |
Словакия элчиси Тошкентда “Тинчлик дарахти” лойиҳасини амалга ошириш таклифини билдирди 29.10.2019ЖамиятМанба: Тошкент шаҳар ҳокимлигиТошкент шаҳар ҳокими Словакиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ян Борини қабул қилди. |