Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Энергетика вазирлигида Саудия Арабистони делегацияси билан учрашув

2019-10-03 | Иқтисодиёт

Шу йилнинг 30 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигида Саудия Арабистони делегацияси билан музокаралар ўтказилди.

Хорижий томон делегациясига Саудия Арабистони Қироллиги Ҳукуматининг Халқаро битимлар ва инвестициялар бўйича бош бошқармаси директори Бадромаль Мавган бошчилик қилди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон Республикаси билан Саудия Арабистони Қироллиги ўртасида энергетика соҳасидаги салоҳиятли ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди.

Шуниндек, унда Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раҳбариятининг аъзолари ҳам иштирок этди.

Учрашув Саудия Арабистони ишбилармон доиралари вакиллари ташрифи доирасида ташкил этилди.

Шуни қайд этиш жоизки, ушбу ташрифдан аввал Ўзбекистоннинг элчиси Улуғбек Мақсудов «GSS MEA Ltd» ва «Advanced Inspection Services Cooperation» компаниялари Директорлар кенгаши аъзоси Ҳасан ал Салим билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

«GSS MEA Ltd.» Яқин Шарқдаги йирик компаниялардан бири бўлиб, у энергетика бозорида кўп йиллик тажрибага эга ва саноат кўламида қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича мураккаб лойиҳаларни амалга оширишга қодир. «Advanced Inspection Services Co.» (AIS) - саноат инспекцион компанияси эса юқори сифатли хизматларни кўрсатишга йўналтирилган ишлаб чиқариш назоратини амалга оширади.

Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистонда энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун ушбу компанияларнинг инвестицияларини жалб қилиш масалаларини муҳокама қилди. Навоий вилоятида давлат-хусусий шериклиги шартлари асосида умумий қуввати 100 МВт бўлган қуёшли фотоэлектр станциясини (ФЭС) қуриш учун хусусий шерикни топиш бўйича ўтказилаётган танлов савдолари делегациясининг алоҳида қизиқишини уйғотди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда ФЭС ни ривожлантириш 100 млн. доллардан ортиқ инвестицияларни жалб қилишга мўлжалланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться