Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясини БАА Бош вазирининг ўринбосари ва Президент ишлари бўйича вазири шайх Мансур ал- Нахайан қабул қилди
2019-09-26 | Иқтисодиёт
23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясини БАА Бош вазирининг ўринбосари ва Президент ишлари бўйича вазири шайх Мансур ал- Нахайан қабул қилди.
Мулоқот чоғида инвестицион ҳамкорликнинг жорий холати, икки томонлома ишлаб чиқишни талаб этадиган мавжуд саволлар ҳамда эришилган келишувларни келгусида амалга ошириш алгоритмлари мухокама қилинди.
Умумий муаммолар ва вазифаларни тезда ҳал қилиш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишда фаол олдинга юриш имконини берадиган ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги суръатини сақлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу сабабли музокара якунлари бўйича келгусида янада барқарор ҳамкорликни таъминловчи қўшимча чоралар ва механизмлар ишлаб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги